Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Тил – миллат маданиятининг кўзгуси

“Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятида “Ўзбек тили байрами” куни муносиб нишонланди. “Тил – миллат маданиятининг кўзгуси” мавзусида ўтказилган тадбирга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи, шоира Фароғат Худойқулова, Ўзбекистон радиоси бошловчиси, филология фанлари номзоди Ҳулкар Ҳамраева ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёш ижодкорлар ташриф буюришди. Тадбир аввалида корхона бошқарув раиси З.Исоков сўзга чиқиб, она тилимиз тарихи, унинг тараққиёти, уни илмий ривожлантириш ҳамда корхонада ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади. Касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Ташниязов ёшларга берилаётган эътибор, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш юзасидан касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар билан таништирди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар. Шунингдек, Тадбир меҳмонлари ўз сўзларида, ўзбек тилининг софлиги, гўзаллиги, жозибаси, унинг тарихи, буюк аждодларимизнинг она тилимиз равнақи йўлида чеккан захматлари ҳақида маъноли ва мазмунли маърузалари билан тингловчиларни бахраманд этишди.

Учрашув сўнгида “Ўзбек тили байрами” кунига бағишлаб, ёш темирйўлчи ходимлар она тилимиз софлиги, гўзаллиги ҳақида буюк шоирларимиз ижодидан шеърлар ўқиб бердилар. Ифодали ўқилган шеър, жамоат ишларида фаол бўлган, ўтказилган танловларда олий ўринларни эгаллаган, валонтерлик ишлари билан шуғулланиб корхона обрўсини кўтаришда кўрсатган хизматлари учун фаол ёшлар корхона раҳбари томонидан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!