Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Бугунги кунда сайёрамизда 6809 та тил мавжуд. Уларнинг 90 фоизидан  100 000 аҳоли фойдаланади. Бу эса мазкур тилларнинг келажакда йўқолиб кетиш хавфи юқори эканлигини кўрсатиб турибди.

Олимларнинг фикрича, тил яшаб қолиши учун унда камида бир миллион киши сўзлашиши   керак экан. Бироқ, бундай тиллар дунёда атиги 250 тани ташкил  этади.

Ўзбек тили ҳам ана шуларнинг  ичида бўлиб, туркий тиллар орасида  энг кўп аҳоли гаплашадиганларидан биридир. Мустақилликка эришганимиздан сўнг ўтган давр мобайнида она тилимизнинг янада сайқалланиши, бадиийлиги, тарихийлиги, дунё миқёсидаги аҳамияти ҳамда нуфузини оширишга қаратилган қатор маданий, маънавий-маърифий изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб борилди. Натижада, бугунги кунда жаҳондаги кўплаб мамлакат халқлари давлатимиз рамзлари – Ўзбекистон Республикаси байроғи, герби, давлат мадҳияси қаторида ўзбек тилига ҳам ҳурмат билан қараб, нафис ва бой тил сифатида юксак баҳо бериб келмоқда.

Она тилимизни ривожлантириш, уни сидқидилдан асраб- авайлаш ва ёшлар онгига сингдириш доирасида олиб борилаётган тадбирлар сирасига ҳар йили 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўтказиб келинаётган  адабий кечалар, учрашувларни ҳам киритишимиз мумкин.

Ана шу мақсадда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ташаббуси билан Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамкорлигида “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Марказий касаба уюшма кутубхона мутасаддилари ҳамда институт ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

– Мазкур тадбирни айнан кутубхонамизда ташкил этишдан иккита мақсадни кўзлаганмиз, – дейди кутубхона директори Дилафруз Каримова. – Ёшлар тафаккурида инсонийлик, ватанпарварлик, олижаноблик туйғуларини шакллантиришда она тилининг ўрнини очиб бериш, уларда тилимизга нисбатан ҳурмат ҳиссини                       ривожлантириш ҳамда ёшларни кутубхонамиз фаолияти билан кенгроқ таништириб, китоб ўқишга бўлган муҳаббатини оширишдир.

Тил – бу миллат кўзгуси. Тилимизни ёшларимиз қанча ўқиб-ўрганишса, уларнинг  тафаккури ва дунёқараши шунча ошиб боради. Бу эса келажакда ўзларига катта фойда беради.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мустақиллик йилларида халқимиз маънавиятини юксалтириш, миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар замирида, аввало, она тилимизни янада равнақ топтириш ҳам муҳим ўрин эгаллаши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!