Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Термизлик темирйўлчилар фарзандлари оромгоҳларда соғломлаштирилмоқда

“Термиз минтақавий темир йўл узели” касаба уюшма ҳудудий қўмитасига  14 та бошланғич касаба уюшма ташкилоти аъзо бўлиб, унда жами 4142 нафар касаба уюшма аъзолари фаолият юритиб келмоқда. Ёз мавсуми бошланиши билан “Термиз минтақавий темир йўл узели” раҳбарияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан темирйўлчилар фарзандларини дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича  қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. Болаларнинг соғ-саломат, талофатсиз ва мароқли дам олишлари йўлида барча шароитлар яратилади.

— Жорий йил ёзги мавсумида темирйўлчилар фарзандларидан 300 нафари болалар соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 1-мавсумда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидаги “Вахшивор” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 100 нафар, Тошкент вилоятидаги “Бурчи-мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 13 нафар “Янги авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2 нафар, “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2 нафар жами 117 нафар темирйўлчилар болалари дам олиб келишди, — дейди Термиз МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси, ташкилий ишлар мутахассиси К.Каримов.

Таъкидлаш ўринлики, “Вахшивор” оромгоҳида болалар мириқиб дам олиш билан бирга, турли маданий-оммавий, спорт тадбирларида фаол иштирок этишмоқда. Тадбирларда ўзининг хулқи, билими ва зукколиги билан ажралиб турган болалар касаба уюшма ҳудудий  қўмитаси  томонидан турли хил совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.  Болаларни тақдирлашда нафақат темир йўл касаба уюшма ҳудудий қўмитаси балки оромгоҳи маъмурияти, Вилоят болалар спортини ривожлантириш маркази ходимлари ҳам ўз совғалари билан иштирок этдилар.

Шу кунларда “Вахшивор” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2-мавсум ўз ишини бошлади, унда 132 нафар темирйўлчилар фарзандлари дам олишмоқда. Бу мавсумда оромгоҳда “Ёш китобхон” кўрик-танлови ўтказиш режалаштирилган, унда оромгоҳда дам олиб, хордиқ чиқараётган энг фаол зукко, билимдон китобхон болалар аниқланади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!