Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕРМИЗДА ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАДАНИЙ ВА ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитасига аъзо корхона ва ташкилотларда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан маданий ва оммавий спорт тадбирлари ўтказилди.

 Байрам кунлари корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб келаётган энг фаол хотин-қизлар ва пенсиядаги фахрий аёлларнинг 350 нафарига Сурхондарё вилояти марказидаги Санъат саройида таниқли санаткор Сардор Мамадалиев ва ёш эстрада юлдузларининг концерт дастурларига Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 5 миллион 235 минг сўмлик имтиёзли чипталар тарқатилди. Шунингдек, Термиз темир йўл масофасида Сумалак сайли ташкил этилди. Унда бевосита корхона ишчи ходимлари, шунингдек, фахрий темирйўлчилар, Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси, Ҳудудий хотин-қизлар қўмитаси ва Ҳудудий ёшлар етакчилари таклиф этилди.

Шу куни ишчи-ходимлари ўртасида спорт мусобақаси ҳам ташкил этилди. Аёллар ўртасида шашка ва дартс ҳамда эркаклар ўртасида  шашка ва армрейслинг спорт тури бўйича ташкил этилган мусобақаларда 50 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллашди ва Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!