Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕРМИЗДА “ЭНГ ЯХШИ ҲАМШИРА — 2017” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси  ва Термиз темир йўл бирлашган шифохонаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан “Энг яхши ҳамшира — 2017” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Термиз темирйўлчилар маданият саройида ўтказилган ушбу кўрик-танлов “2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурига ҳамда Термиз темир йўл бирлашган шифохонаси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг иш режасига асосан  ўтказилди.

“Энг яхши ҳамшира — 2017” кўрик-танловида Термиз темир йўл бирлашган шифохонаси ички касалликлар бўлими катта ҳамшираси Айгуль Валиева,  Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси Райҳон Абдулазимова, Термиз темир йўл  поликлиника бўлими катта ҳамшираси  Нозикой Хўжамуратова ва бўлим ҳамшираси Райҳон Алиқуловалар иштирок этдилар.

Кўрик-танловда ҳамширалар олтита шарт яъни таништирув, беморнинг бош қисмида тан жароҳати олганда боғловни тўғри амалга ошириш, биринчи ёрдам кўрсатиш, тезкор савол-жавоб,  ўзбек миллий анъаналаримиз ва урф одатларини ёритиш ҳамда эркин мавзуда ўзларининг маҳоратларини кўрсатдилар.

“Энг яхши ҳамшира — 2017” кўрик-танлови жуда қизиқарли ва турли баҳс-мунозараларга бой тарзда  ўтди. Айниқса, ҳамшира қизларнинг ўзбек миллий анъаналари ва урф-одатларини ёритишда ва эркин мавзудаги чиқишлари ҳайъат комиссия аъзоларига ҳамда томошабинларга жуда маъқул бўлди.

— Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани юксак самара бермоқда, — дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Термиз тармоқ СЭС бош врачи Гулжамол Махмудова. — Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишда ўрта бўғин тиббиёт ходимлари – ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Мана шундай ҳамширалар ўртасидаги кўрик-танловлар эса улар фаолиятини янада яхшилашга, ўз устида ишлаши ва билимларини янада оширишга туртки бўлади деб ҳисоблайман.

Кўрик-танлов якунида  энг юқори бал тўплаб, Термиз темир йўл бирлашган шифохонаси ички касалликлар бўлими катта ҳамшираси Айгуль Валиева биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни поликлиника бўлими ҳамшираси Райҳон Алиқулова ҳамда учинчи ўринни  жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси Райҳон Абдулазимова, тўртинчи ўринни поликлиника бўлими катта ҳамшираси  Нозикой Хўжамуратова эгалладилар.

Барча ғолиб ва совриндорларга касаба уюшма қўмитасининг совғалари топширилди. Сурхондарё вилояти  театрининг хонандалари ижросидаги чиқишлар эса барчага манзур бўлиб, кўтаринки кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!