Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕРМИЗ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ КАСАБА УЮШМА ХУДУДИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУДУДИЙ ВА БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТЛАРИДА “ҲИСОБОТ САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ, КОНФЕРЕНЦИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ” МАВЗУСИДАГИ СЕМЕНАР-ТРЕНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Термиз минтақавий темир йўл узели йиғилишлари залидажорий йилнинг 7 февраль куни Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, касаба уюшма фаоллари иштирокида ҳамда меҳнат муҳофазаси вакиллари, ходимлар бўлими вакиллари, иқтисод бўлими вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ва ёшлар иттифоқи вакилларини таклиф этган холда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил 10 январь “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларини ўтказиш тўғрисида”ги 30-9“с”-сонли Раёсат қарори юзасидан семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинар-тренинг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 6 декабрда имзоланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 24 январь кунидаги  Олий мажлисига қилган муражаатномаси юзасидан фикр мулоҳазалар алмашилди.

Семинар-тренинг йиғилишида Термиз минтақавий темир йўл узели бошлиғининг ўринбосари Гиязов Фарход Сайитқулович иштирок этдилар.

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялар,  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг янги қонунлари ва тармоқ касаба уюшмасининг уставлари, шунингдек “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низомга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, мазкур масалада касаба уюшма гуруҳларига, цех ва бошланғич касаба уюшмалари қўмиталарига амалий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш тўғрисида  Термиз МТУ касаба уюшма худудий қўмитаси ташкилий ишлар мутахассиси Каримов Камолиддин Пардаевичнинг маърузаси тингланди.

Семинар йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 6 декабрда имзоланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, унга киритилган янгиликлар тўғрисида ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 24 январь кунидаги Олий мажлис депутаталарига қилган муражаатномаси юзасидан Термиз МТУ  касаба уюшма худудий қўмитаси раиси Даминов Ғуломжон Бўриевич тўлиқ маълумот берди. Семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича ва батафсил жавоблар берилди. Семинар йиғилишидан сўнг 45 нафар  йиғилиш иштирокчиларига саёҳат ташкиллаштирилиб, яъни Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига олиб борилиб, тарихий қадамжолар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!