ТЕРМИЗ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ КАСАБА УЮШМА ХУДУДИЙ ҚЎМИТАСИДА “ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ”АНИҚЛАНДИ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 02.05.2019 йилги раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан қарор ва Низом ишлаб чиқилди. Касаба уюшмалари меҳнаткашлар ўртасида касаба уюшмалари мавқеини ошириш, жамоанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бошланғич ташкилотларни фаол иштирокини таъминлаш, касаба уюшмалари ташкилотларида ишловчилар ҳамда фаолларда ижодкорлик қобилиятини шакллантириш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан жорий йилнинг 28-май куни Термиз шаҳрида 100 нафардан ортиқ аъзоси бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида кўрик танловининг биринчи босқичи ўтказилди.
Низом ва унинг иловаларига ҳамда бошланғич ташкилотларда ишчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитларига асосланган ҳолда тақдим этилган материалларга кўра комиссия аъзолари кўрик-танлов ғолибларини аниқладилар. Унга кўра Термиз темир йўл вагон депоси бошланғич касаба уюшма ташкилоти 1-ўрин, Термиз темир йўл электр таъминоти корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти 2-ўрин, Термиз локомотив депоси бошланғич касаба уюшма ташкилоти 3-ўринга муносиб деб топилиб, Касаба уюшма худудий қўмитасининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: