ТЕРМИЗ ЛОКОМОТИВ ДЕПОСИДА КУТУБХОНА ОЧИЛДИ
Бугунги кунда китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Буни “Термиз локомотив” депосида ташкил этилган кутубхона мисолида кўришимиз мумкин. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг 29.03.2019 йилдаги “Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш тўғрисида” ги №Н 326-сонли буйруғи асосида, ишчи ходимларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида “Термиз локомотив депоси”да маъмурият ва касаба уюшмасининг ташаббуси билан қисқа муддатда кутубхона ташкиллаштирилди. Жорий йилнинг 3 февраль куни очилган ушбу кутубхона 13000 дан ортиқ турдаги китоблар эга. Шундан 200 га яқини темирйул транспортига оид китоблар, қолганлари эса президент асарлари, бадиий адабиётлар, жахон адабиёти, ҳуқуқий, тарихий китоблар, сайланмалар ва энциклопедияларни ташкил этади.
Кутубхонада Сурхондарё тарихи хақида алоҳида бурчак ташкил этилган бўлиб у ерда “Сурхондарё буюк ўтмишдан ёрқин ифода” ҳамда буюк “Термизийлар” ва бошқа Сурхондарё тарихига оид китоблар жойлашган.
Бундан ташқари бугунги кунда мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий вокеалар ва ўзгаришлардан хабардор бўлиш учун газета ва журналлар ҳам жойлаштириб бориладиган бурчак ташкиллаштирилган.
Компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни йўлга қўйган ҳолда электрон кутубхона ташкил этилган бўлиб, унда 250 дан ортиқ темир йўл транспортига оид, 12500 дан ортиқ турли хил бадиий, сиёсий, ҳуқуқий, тарихий йўналишдаги электрон китоблар китобхонларга хавола қилинган. Барча компютерлар интернет тармоғига уланган бўлиб, асосий компютердан барчаси сеть тизими орқали бошқариб турилади, бундан ташқари Темир йўл мухандислари институтининг электрон кутубхонаси билан боғланган бўлиб тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятига эга. Шунингдек, “Локомотив депо”, “Термиз” номли сайт орқали депо ҳакидаги маълумотлар, ишчи-ходимларниг иш жараёнидан лавхалар жойлаштирилган.
Электрон кутубхона айни пайтда Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари, маълумотлар миллий базасига (www.lex.uz веб-сайти) уланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий мажлис палаталарининг Қарорлари, Республика Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишлари билан кунлик танишиб бориш имконияти мавжуд.
Маълумотлар таблоси эса темир йўл сайтига уланган бўлиб, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятидаги янгиликлар, ўзгаришлар, йўналишлар бўйича поездлар ҳаракат жадвали ҳақида маълумотлардан воқиф бўлишлари мумкин. Яна бир қулайлиги электрон кутубхонада ишчи-ходимларининг касбий ҳамда меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича билим даражасини синовдан ўтказиш учун тест жамланмалари компютерларга жойлаштирилган. Унда ходим ўз касбий фаолиятидан келиб чиқган ҳолда тест саволларига жавобларни белгилайди ва махсус дастур орқали тест натижалари автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади.
Кутубхонада ўрнатилган смарт монитор экрани интернет тармоғига уланиши ходимларга сиёсий жараёнларни тўғридан тўғри кўриш имконини беради.
Мухтасар қилиб айтганда ушбу кутубхонада ишчи-ходимлар ўзларига керакли ва қимматли маълумотларни олиш билан бирга яратилган қулайликлар ва шарт-шароитлардан кўнгилдагидек фойдаланиб мароқли хордиқ ҳам чиқаришлари мумкин.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: