Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ТЕМИРЙЎЛЁНИЛҒИТАЪМИН” БОШҚАРМАСИ КАСАБА УЮШМАСИ ВА ЁШЛАР ИТТИФОҚИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ ТОМОНИДАН “ХОДЖИКЕНТ”ДАМ ОЛИШ ОРОМГОҲИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси касаба уюшмаси раиси Азизова Зухра Илхомовна ташаббуси билан 2005 йилдан буён корхона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришлари ва спортга муҳаббат қўйишларида ҳар йили спорт мусобақалари ташкилаштирилмоқда. Бу йили хам 13-15 сентябрь кунлари “Ходжикент” дам олиш оромгохида ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштрокида спорт мусобақалари ташкиллаштирилди. Унда жами бўлиб 230 нафар ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари спортнинг футбол, сузиш, дарц, стол тенниси ва арқон тортиш турлари буйича беллашилди.

Миллионлар уйини бўлмиш футбол мусобақасида бошқарманинг вилоятлардаги омборлари ўртасида муросасиз кураш юзага келди. “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармасининг ёнилғи тарқатиш бўлимлари, аҳолига кўмир ва ичимлик суви тарқатиш бўлимлари ҳамда озиқ овқат бўлими муҳандисларидан иборат 8 кишилик жамоа тузилди. Шу билан бир қаторда Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Қўқон, Мискен БЁОХлари ҳамда Тошкент автосаройи ходимларидан иборат футбол жамоалари ушбу футбол турнирига ташриф буюрдилар. Ҳар бир жамоанинг ғалаба қозониш учун келганликлари уларнинг иштиёқлари баланд эканлиги ўйин давомида кўриниб туриди. Турнир финалининг асосий вақтида Қўқон БЁОХ ва Бухоро БЁОХ жамоалари ўртасида аниқланмагач (ҳисоб 2-2), пеналтилар сериясида ғолиб аниқланди. Жамоаларнинг спорт формалари жуда яхши эканлиги, дарвозабонларнинг ўйинида акс этди. Пеналтилар серияси бўйича 2018 йил ғолиб бўлган Қўқон БЁОХ жамоаси яна зафар қучди.

“Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси ходимлари нафақат футбол мусобақасида, балки спортнинг бошқа турлари буйича ҳам профессионал спортчилардан кам эмасликларини кўрсатишди.

Дарц бўйича ўтказилган мусобақада Тошкент БЁОХ ходими Г.Ахмеджанова ёшлар ўртасида, Л.Н.Тезиева катталар ўртасида ғолиб чиқишди.

Сузиш буйича Қарши БЁОХ ходими Д.Хаққиев ва И.Буряковларнинг қўли баланд келган бўлса, стол тенниси бўйича Х.Умаров ва Ж.Валиевлар ғалаба қозонишди.

Оилалар ўртасида арқон тортиш мусобақаларида Шодиевлар, Хакимовлар, Абдувакиловлар ҳамда Турсуновлар оилалари ғолибликни қўлга киритишди.

Ташкиллаштирилган спорт кунлари якунида “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси касаба уюшмаси раиси томонидан ғолибларга ҳамда фаол иштирок этган ишчи-ходиларга қимматбаҳо совғалар топширди.

“Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти спорт мусобақаларини ўтказишда яқиндан ёрдам берган “Хожикент” дам олиш оромгоҳи бошлиғи Тураббаев Адхамбек Толибаевичга алоҳида миннатдорчилик билдиради.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!