Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Темирйўлчиларнинг севимли маскани

Кутубхона — миллий мафкурани шакллантириш, жамиятда юқори маънавий қадриятларни қарор топтириш, ёшларда бой маданий меросга ҳурмат, тарихий анъаналарга, Ватанга муҳаббат, Мустақилликнинг энг юксак мақсадларига садоқат хислатларини тарбиялаш, шахснинг ижодий ривожланишига ва мустаҳкам оилани шаклланиши муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхона ана шундай эзгу ишларни аъло даражада бажариб келаётган масканлардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда темир йўл тизимидаги йирик кутубхона ҳисобланган Марказий касаба уюшма кутубхонаси 1951 йилда ташкил этилган бўлиб, соҳа ходимларига ва кутубхона жойлашган ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Марказий касаба уюшма кутубхонаси минтақавий темир йўл узелларининг Ховост, Андижон, Қарши, Термиз, Қўнғирот станцияларидаги филиал кутубхоналарни бирлаштиради. Уларда 99546 та китоб фонди мавжуд бўлиб, йилига 6344 нафар китобхонга хизмат кўрсатилади.
Марказий касаба уюшма кутубхонасида абонемент, ўқув зали, кўчма кутубхона фонди, комплектлаш ва қайта ишлаш бўлимлари мавжуд. Марказий кутубхона 47389 та китоб фондига эга бўлиб, турли мавзулардаги китоблардан ташкил топган. Жумладан, абонемент бўлимида 21638 та, ўқув залида 17986 та, кўчма кутубхона бўлимида 7765 та китоб бор. Кутубхона йилига 2861 та китобхонга хизмат кўрсатади. Кутубхона фонди ҳар йили янги чиққан китоблар билан бойитиб борилади. Йил бошидан буён 237 та янги адабиётлар харид қилиниб, кутубхона фонди янги адабиётлар билан бойитилди. Ҳар йили тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан касаба уюшма кутубхоналари фаолиятини яхшилаш, моддий-техник базасини бойитиш мақсадида маблағ ажратилади.
Эътироф этиш жоизки, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 70000 дан ортиқ темирйўлчилар меҳнат қилади. Бугунги кунда улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошираётган темирйўлчиларнинг иш жойларига бориб кўчма кутубхона бўлими орқали хизмат кўрсатиш яхши йўлга қўйилган.
Кутубхонанинг кўчма кутубхона бўлими ходимлари темирйўлчиларга корхоналарга бориб хизмат кўрсатишмоқда. Кўчма кутубхона бўлимида 18 та кутубхона пункти, учта абонемент гуруҳи ва иккита ўқув зали иш олиб боради. Кутубхоначилар адабиёт тарғиботининг турли усулларидан фойдаланишмоқда. Айниқса, кўчма ўқув залининг иши темирйўлчиларга маъқул келмоқда. Кўчма ўқув зали Вагон депода, ВЧД-1, Йўл электротехник лаборатория (ДорЭТЛ), «Темирйўлёнилғитаъмин» АЖ, “Тошкент” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси каби корхоналарда тушлик маҳали темирйўлчиларга хизмат кўрсатади. Шунингдек, темир йўл тизимидаги “Сихатгоҳ” санаторий-профилакторийсида ҳам кўчма кутубхона пункти ташкил этилган бўлиб, унда дам олишга келган темирйўлчилар ўзларини қизиқтирган адабиётларни ўқиш имкониятларини эга бўлмоқда. Олиб борилаётган бу ишлар темирйўлчиларнинг китобга бўлган қизиқиши орттирмоқда. Темирйўлчиларга республикамизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиб, кундалик газета-журналларни ўқишлари учун шароит яратилган.

Мамлакатимизда ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжини қондириш, китобга қизиқишини ошириш, мутоала маданиятини юксалтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эъибор қаратилмоқда. Бу борада Марказий касаба уюшма кутубхонаси ходимлари томонидан ҳам эътирофга лойиқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги болалар дам олиш оромгоҳлари учун ҳар йили мавсум олдидан янги адабиётларни комплектланиб, қайта ишлаб дам олиш мавсумида болажонлар ўқиши учун тайёрлаб берилмоқда. Шу билан бирга ҳар бир мавсумда тизимдаги “Қибрай”, “Янги авлод” ва “Бурчи-мулло” оромгоҳларида китобсеварлар кўргазмалари ва турли мавзуларда тадбирлар ташкил этилади. Жорий йил ёз мавсумида ушбу оромгоҳларда “Китоб — ақл чироғи” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда болажонлар китоблар кўргазмаси, қизиқарли викториналар, “Китоб — менинг дўстимдир” мавзусида расмлар танловларида қатнашишди. Фаол ва ғолибликни қўлга киритган ўғил-қизларга эсдалик совғалари топширилди.
Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорли жамияти раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик самарасида кутубхонамизда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Кутубхонанинг замонавий шаклини яратиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Илгари кутубхонамизда биронта ҳам компьютер йўқ бўлган бўлса, бугунги кунда бир нечта компьютерларда кутубхоначиларимиз ишлашмоқда. Кутубхонада китоб фондини Ирбис дастурида электрон каталогга киргизиш устида иш олиб борилмоқда. Шу кунгача беш мингдан ортиқ адабиётлар электрон каталогга киритилди. Янги китоб жавонлари, компьютерлар ва кўплаб керакли жиҳозлар билан таъминландик. Бу нафақат бизнинг Марказий кутубхонада балки тармоғимиздаги бошқа кутубхоналарда ҳам ана шундай ўзгаришлар бўлмоқда.
Кутубхонада кўп йиллардан бери ишлаб келаётган Марина Ибрагимова, Людмила Шпак, Зухра Саидова каби мутахассислар ёш кадрларга касбнинг барча сир-асрорларини ўргатиб келишмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Марказий касаба уюшма кутубхонасида темирйўлчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг маънавий-маърифий билимларини ошириб мақсадида турли мавзуларда тадбирлар ҳам уюштириб борилади. Китоб кўргазмалари, ҳар хил мавзуларда маърузалар, байрамларга бағишланган ва бошқа кўплаб тадбирлар уюштирилади. Айниқса, болалар ва ўсмирлар ўртасида китобга меҳр уйғотиш мақсадида турли учрашувлар, таниқли адиблар билан суҳбатлар ва танишув кечаларини ўтказиб борамиз. Шу ўринда алоҳида эътироф этиш лозимки, болаларнинг китобга бўлган меҳрининг ошишида қалам аҳли бўлган ёзувчи ва шоирларимизнинг алоҳида ҳиссаси бор. Улар халқимизнинг фидокорона меҳнати самаралар, тинчлик ва тотувлигимиз асослари, ёшларнинг бугунги орзу-умидлари, интилишлари ва қаҳрамонликларини ўз асарлари орқали халқимизга етказиб бериш билан бир қаторда, аҳоли ва ёшлар орасида бўлиб, китобларни кенгроқ ва кўпроқ тарғиб қилишда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Яқинда кутубхонада 2-апрель — Болалар китобхонлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ҳамда Темир йўл касб-ҳунар коллежи талабалари ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 1-сонли Миробод академик лицей ўқувчилари билан ташкил этилган учрашув ҳам ана шу мақсадда ташкил этилди. Учрашувда болаларнинг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Х.Тўхтабоев маънавият булоғи бўлган китоб ва китобхонлик ҳақида фикрларини билдириб, ўқувчиларга ўз асарларининг яратиш тарихи тўғрисида ҳикоя қилиб берди. Ўқувчи-ёшлар ижодкор яратган асарларда ўлмас қадриятларимиз, шонли тарихимиз билан бирга, бугуннинг нафаси уфуриб, замондош қаҳрамонлар қиёфаси ҳам намоён бўлгани ва китобга меҳри айнан адибнинг китобларини ўқиб ошганини алоҳида таъкидлашиб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди. Учрашув чинакам адабиёт байрамига айланиб кетди. Марказий касаба уюшма кутубхонаси ходимлари томонидан ҳар бир сана муносабати билан мана шундай тадбирлар мунтазам ташкил этиб турилади.
Мухтасар айтганда, аҳолини, темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзоларини китоб ўқишга жалб этиш, кутубхона китоб фондини ошириш, ахборот хизмат кўрсатиш даражасини кўтариш мақсадида турли илғор усулларни жорий этиш, китобхонларни китоб, журнал ва газеталарга бўлган талаб ва эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида Марказий касаба уюшма кутубхонаси жамоаси турли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, тинмай изланмоқдалар.
«InfoLib» Ахборот кутубхона ҳафталиги 2016 йил №3

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!