Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИНГ МАҚСАДИ АНИҚ, РЕЖАЛАРИ БИСЁР…

Яқинда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев, бошқарув раиси ўринбосари в.б. У.Турсункулов, Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров, шунингдек Кенгаш аъзолари, мутахассислар, корхона, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров очиб, иштирокчиларни кун тартибидаги кўрилиши лозим бўлган бир қатор муҳим масалалар билан таништирди. Улар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Республика Кенгаши ўртасида 2018-2020 йиллар учун тузилган тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2019 йил давомида бажарилганлиги, корхоналарда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниш ҳолати, ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда уларни махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши борасида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси VII Қурултойини чақириш ҳамда бошқа ташкилий масалалар.

Биринчи масала юзасидан Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Маҳмудовнинг далолатномаси тингланди. Унда 2019 йилда ижтимоий шерикчилик асосида тармоқ келишуви бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан рақамлар асосида маълумот берди. Тармоқ Республика Кенгаши аъзолари томонидан мазкур далолатнома овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқлаб олинди.

Шундан сўнг бошқарув раиси ўринбосари в.б. У.Турсункулов сўзга чиқиб, темирйўлчиларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий кафолатларини ҳал этилишида тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2018-2019 йиллар давомида тўлиқ бажарилганлигини, 2020 йилда ҳам ушбу масалаларни тўлиқ бажарилишини таъминлашни белгилаб олиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йилда белгилаб берилган иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароит яратиш, темир йўл орқали экспорт ва импорт юклар ҳажми, йўловчи ташиш хизмати, корхона ва заводларда маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларнинг барчаси аниқ кўрсаткичлар асосида таҳлил қилди. Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан 2019 йил мобайнида 4 маротоба саломатлик санитария поезди ташкил этилганини, унда Республиканинг экологияси оғир бўлган, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилганини айтиб ўтди.

Йиғилишда Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров 2020 йил учун белгилаб берилган ҳар бир устувор йўналишларни бажаришда, темир йўл соҳасидаги улкан режаларни амалга оширишда, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва унинг бошланғич ташкилотлари юқори бўғинидаги давлат идоралари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда елкама-елка туриб ишлашга тайёр эканлигини, шунингдек, мамлакатимизнинг меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонуннинг ҳар бир бандида ишлаб чиқаришда шикастланишлар ва касб касалликларининг олдини олишга, соғлом ва бехатар меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор берилиши талаб этилишини айтди.

Шундан сўнг Меҳнат муҳофазаси техника ва саноат хафсизлиги бошқармаси бошлиғи ҳамда корхона, завод, муассасаларининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларининг 2018-2019 йиллар давомида тармоқ келишуви, жамоа шартномаси асосида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Кўрилган масалалар бўйича қарорлар лойиҳалари асос қилиниб, барча таклиф ва мулоҳазаларни эътиборга олинган ҳолда овоз бериш йўли орқали маъқулланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!