ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАРНИНГ КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Юртимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида ҳамда темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан соҳада фаолият кўрсатаётган 156 нафар темирйўлчиларга пойтахтимиз марказида қурилган кўп қаватли янги уйларнинг калитлари топширилди.
Куни кеча янги уйларни фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бош менежер-бош муҳандиси Зафар Махаматов иштирок этди ва хонадон соҳибларига янги уйлар калитларини топширди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 1081-ф-сонли фармойиши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 26 сентябрдаги 1312-сонли қарори асосида қурилган мазкур уйлар Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида жойлашган.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан бунёд этилган янги уйларнинг бош лойиҳаси “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Унга кўра 20 240,1 кв.м ҳудудда 4 та 7 қаватли 3 йўлакдан иборат уйлар қад ростлади. Яъни 19 та 2 хонали (88,6 кв.м.), 118 та 3 хонали (130 кв.м.) ҳамда 19 та 4 хонали (169,3 кв.м.) уйлар. Хонадонлар кенг ва ёруғ бўлиб, барча коммуникация тизимлари билан таъминланган. Шу билан бирга барча йўлаклар замонавий лифт билан жиҳозланган. Хонадонларнинг иситиш тизимини ўрнатишда сўнгги русумдаги технологиялардан фойдаланилди.
Янги уйлар муҳандислар томонидан замонавий меъморий услубда – ёзда салқин, қишда иссиқ бўлиши назарда тутилиб қурилган. Шунингдек, атроф кўкаламзорлаштирилган, болалар майдончаси, машиналар тураргоҳи ҳам барпо этилди.ган. Уйларнинг биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш масканлари ўрин олган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: