Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ҚАДИМИЙ БУХОРОДА

2500 йиллик тарихга эга қадимий Бухоро шаҳридаги асори-атиқаларни, кўҳна тарихдан дарак бериб турган, асрлар силсиласидан ўтиб келаётган Шарқ маданияти ва бунёдкорлигини ўзида мужассам этган мадраса ва қадимий иморатларни томоша қилиш, зиёрат қилиш нафақат дунёнинг узоқ ўлкаларидаги сайёҳлар учун, балки республикамизнинг бошқа вилоятлари аҳолисининг ҳам ҳаётидаги азалий орзуларидан бири, десак янглишмаймиз.

Шунданми,  ушбу қадимий шаҳарга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижлик сайёҳларнинг оқими йилнинг 12 ойида ҳам тўхтовсиз давом этади. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ корхоналарида фаолият кўрсатаётган темирйўлчиларни республикамизнинг қадимий шаҳарларига саёҳат қилишлари учун ҳар томонлама шароитлар яратиб беришга катта аҳамият қаратилади.

Ўтган ҳафтада Тошкент темир йўл масофаси раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси “Темир йўл касаба сервис” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда корхонада фаолият кўрсатаётган 30 нафар ходим  учун Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.

– Участка йўлларида куну тун таъмирлаш ишларини бажариб, поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаётган йўлсозларни ижтимоий ҳимоя қилиш, улар учун  ҳар йили юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат ташкил этиш доимий режамизга  айланиб қолган, – дейди Тошкент темир йўл масофаси касаба уюшма қўмитаси раиси Бобир Абдураҳмонов. – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган саёҳат давомида қўҳна Бухоро шаҳрига борган саёҳатчилар орасида “Тошкент – Меҳнат” ҳамда “Тошкент – Ангрен” участка йўлларида таъмирлаш ишларини амалга ошириб келаётган фаол ва фидойи йўлсозлардан Ш. Азаматов, Т. Аҳмедов, Ж. Жабборов, М. Икромов, К.Исаев, М.Носиров, Ф.Пармонов, О.Тожибоев, Н.Усаров, Ш.Ҳайдаров, С.Ҳалилов, Х.Холматов ҳамда А.Ҳошимовлар ҳам бор. Улар Бухоро шаҳрининг  қадимий масканларини томоша қилиб, олам-олам таассурот олишди.

Темирйўлчилар саёҳат давомида қадимий Бухоро шаҳрининг Баҳовуддин Нақшбанд маданий-меъморий мажмуаси, Лаби ҳовуз ансамбли, Кўкалдош, Нодир Девон бегим ва Қўш мадрасалар (Абдулазизхон ва Улуғбек), Мир Араб мадрасалари, “Тоқи Саррофон”, “ Тоқи  Телпакфурушон”, “Тоқи Заргарон” қўҳна савдо марказлари, Арк-вилоят ўлкашунослик музейи, Ситораи Моҳи Хоса (Амир Олимхоннинг ёзги саройи) Исмоил Сомоний, Чашмаи Аюб мақбараси каби бир қатор тарихий обидаларни зиёрат қилдилар.

– Умрбоқий Бухорони томоша қилиб, худди ёшариб кетгандай бўламан, – дейди корхонанинг темир йўл кесишмаси навбатчиси С. Сулаймонов. –  Чунки бу ажойиб манзаралар, ўтмиш ва бугуннинг яхлит бир уйғунлиги кишини беихтиёр ҳайратда қолдиради. Юртимиз бой мерос ва улкан тарихга эга эканлигидан тўлқинланиб кетаман.

Саёҳатчилар Бухоро шаҳридан катта таассуротлар билан қайтдилар, ходимларнинг бу кайфияти корхонада поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга янада катта ҳисса қўшади, деб ўйлаймиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!