Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР “НАВРЎЗ МАРАФОНИ-2020”ДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган темир йўл ходимлари иштирокида енгил атлетика спорт турининг югуриш бўйича “Наврўз марафоти-2020” Когон шаҳар биринчилиги ўтказилди.

Унда жами  12 та ташкилотдан 250 нафардан ортиқ темирйўлчилар иштирок этди. Кескин курашларга бой ўтган мусобақаларда ғолиблар номи аниқланди. Унга кўра эркаклар ўртасида 1-ўрин Бухоро темир йўл масофасининг машинист ёрдамчиси Шахзод Исмоилов эгаллади. 2-ўрин Бухоро локомотив депоси ишчиси Илохм Бахронов қўлга киритди. 3-ўрин “Бухоро-1” станцияси йўл хўжалиги устахонаси чилангари Фаррух Нажимовга насиб этди.

Аёллар ўртасида ўтган баҳсларда 1-ўрин “Бухоро-1” станцияси оператори Азиза  Фатхуллаева эгаллади. 2-ўринга Бухоро вагон депоси фарроши Муниса Абдуқаюмова сазовор бўлди. Кучли учликдан Бухоро темир йўл масофаси ҳисобчиси Дилноза Ибрагимова жой олди.

Марафонда ғолиб бўлган ходимлар “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!