ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР “НАВРЎЗ МАРАФОНИ-2020”ДА ИШТИРОК ЭТИШДИ
“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган темир йўл ходимлари иштирокида енгил атлетика спорт турининг югуриш бўйича “Наврўз марафоти-2020” Когон шаҳар биринчилиги ўтказилди.
Унда жами 12 та ташкилотдан 250 нафардан ортиқ темирйўлчилар иштирок этди. Кескин курашларга бой ўтган мусобақаларда ғолиблар номи аниқланди. Унга кўра эркаклар ўртасида 1-ўрин Бухоро темир йўл масофасининг машинист ёрдамчиси Шахзод Исмоилов эгаллади. 2-ўрин Бухоро локомотив депоси ишчиси Илохм Бахронов қўлга киритди. 3-ўрин “Бухоро-1” станцияси йўл хўжалиги устахонаси чилангари Фаррух Нажимовга насиб этди.
Аёллар ўртасида ўтган баҳсларда 1-ўрин “Бухоро-1” станцияси оператори Азиза Фатхуллаева эгаллади. 2-ўринга Бухоро вагон депоси фарроши Муниса Абдуқаюмова сазовор бўлди. Кучли учликдан Бухоро темир йўл масофаси ҳисобчиси Дилноза Ибрагимова жой олди.
Марафонда ғолиб бўлган ходимлар “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: