Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА

“Темирйўлёнилғитаъмин” бошқарма касаба уюшма қўмитаси ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. Ҳисобот конференцияларни ташкилотнинг ҳудудлардаги бўлимларида ўтказиш анъанага айланган. Бу йилги йиғилиш Қарши бирлашган ёнилғи омбор хўжалигида ўтказилди. Тадбирда 85 нафар делегатлар иштирок этди.

Конференцияда касаба уюшма ташкилотининг бир йиллик ҳисоботини эшитиш билан бирга, ишчи-ходимлар тажриба алмашишди ва соҳада содир бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлишди.

Тадбирда корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Зухра Азизова сўзга чиқиб, ҳисобот даврида қўмита ўз фаолиятини иш берувчи билан ҳамкорликда ташкил этганини, натижада қатор масалалар ҳал этилиб, фаолият самарадорлиги янада ошганини таъкидлади.

Ишчи-ходимлар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятимизнинг муҳим бўғини бўлмиш оила институтини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни рағбатлантириш, темирйўлчилар фарзандларини соғломлаштириш, ишчи-ходимларнинг меҳнат ва маиший шароитларини яхшилаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида изланмоқдалар.

Таъкидлаш керакки, бошқарма касаба уюшма қўмитаси фаоллари меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш, ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиш, жамоат назоратини ташкил қилишни ўзларининг асосий вазифаларидан бири деб қараб келмоқдалар. Шунингдек, темирйўлчиларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш билан бирга уларни ҳар томонлама соғломлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, конференция доирасида қўмита фаолиятига доир ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилишдан сўнг темирйўлчиларни юртимизнинг қадимий масканлари ва зиёратгоҳлари билан таништириш мақсадида Шаҳрисабз шаҳридаги Оқ сарой ҳамда Сурхондарё вилоятида жойлашган Ат Термизий ва Ал Термизий зиёратгоҳларига саёҳат уюштирилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!