Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ИСЛОМ КАРИМОВ ҚАБРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг Бухоро отряди ходимларидан бир гуруҳи учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. “Темир йўл касаба сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ушбу саёҳат давомида темирйўлчилар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Шунингдек, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Регистон мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Бибихоним масжиди, Мирзо Улуғбек расадхонаси каби меъморий ёдгорликлари тарихи билан танишишди.

Таъкидлаш жоизки, мана шундай саёҳатлар “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!