Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Темирйўлчилар халқаро мусобақа совриндори

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри Турон кураши бўйича Жаҳон кубоги баҳсларига мезбонлик қилди. Миллий спорт туримиз бўйича ўтказилган нуфузли мусобақада “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар  сафидан жой олишди.

Тажрибали мутахассис Александр Тимошенко бошчилигида баҳсларда қатнашган вакилларимиз Россия, Латвия, Литва, Жанубий Корея, Болгария, Словакия, Чехия, Туркманистон, Қирғизистон ва мезбон спортчилар билан куч синашишди. Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этганини таъкидлаб ўтиш лозим. Спортчилар Туроннинг тўрт йўналиши – кураш, жанговор ҳаракатлар, эркин чиқиш ва техник имкониятларни намойиш этиш бўйича ўзаро беллашишди. Турон курашининг Тошкент шаҳар Федерацияси раиси Игорь Овчинников мусобақа бош котиби сифатида беллашувларнинг адолатли кечишини таъминлаб борди.

Якуний натижаларга кўра, “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби аъзолари Абдулазиз Жаҳонов ва Абдулҳафиз Ёқубжоновлар барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олишди. Урал Қурбонов, Муҳаммад Қурбонов, Урал Рустамовлар бронза медали соҳибига айланишди.

– Мусобақага пухта ҳозирлик кўрган эдик, – дейди А.Тимошенко. – Жаҳон кубогида муносиб қатнашишимиз учун бизга барча шароитлар яратиб берилди. Шогирдларим ўзларига билдирилган ишончни оқлашганидан мамнунман. Кучли рақобат остида кечган турнирда 2 та олтин ва 3 та бронза медали соҳибига айландик. Жаҳон кубоги якунига кўра, мени ва ёрдамчим Урал Рустамовни юқори профессионализм намойиш этганимиз учун сертификатлар билан тақдирлашди.

Кутилганидек,  умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни банд этди. Мезбонлар иккинчи, “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби спортчилари эса фахрли учинчи поғонадан жой олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!