ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ФАРЗАНДЛАРИ ОРОМГОҲЛАРДА СОҒЛОМЛАШТИРИЛМОҚДА
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Қибрай”, “Янги Авлод”, “Бурчи-мулло”, “Дўстлик”, “Темирйўлчи”, “Коинот”, “Оловуддин” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳамда Қўнғирот санаторий-профилакторий қошидаги оромгоҳда жорий йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи навбат ёзги мавсумида 7-14 ёшдаги 6512 нафар болаларни болаларни соғломлаштирилди.
Биринчи навбат ёз мавсумда “Қибрай” БСОга 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 40 нафарига бепул йўлланмалар берилган. Учинчи навбат ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар фарзандларининг (Оролбўйи минтақаси) 112 нафарига (“ЎТЙ” АЖдан 55 млн. сўм ажратилган) бепул йўлланмалар ажратилган. Бундан ташқари Қўнғирот МТУ, Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, Кўприкқурилиш трести, Темирйўлёнилғитаъмин ва “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга қарашли Оролбўйи минтақасидаги ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларининг 400 нафар фарзандларига иш берувчи томонидан бепул йўлланмалар берилди.
Барча оромгоҳларда тиббиёт пунктлари ташкил этилган ва жорий таъмирланган. Ташкил этилган тиббиёт пунктлари мавсум давомида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармонлар ҳамда тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Мавсум давомида тиббиёт ходимлари ва шифокорлар оромгоҳларга бириктирилган.
Мавсум давомида Оромгоҳларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўз вақтида тўлиқ таъминлаш мақсадида, тегишли лицензия ва сифат сертификатига эга бўлган ишлаб чиқарувчи-таъминотчилар билан ҳамкорлик қилиш ва шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда.
Болаларни овқатлантириш бўйича намунавий меню лойиҳаси мавжуд, барча оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш хоналари, идиш-товоқлар, технологик жиҳозлар санитария-гигиена талабларига жавоб беради. Бир кунлик овқат учун 21 700 сўмдан кам бўлмаган миқдорида маблағ ажратилган.
Оромгоҳларда кутубхоналар ва маънавият-маърифат хоналари ташкил этилган бўлиб, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши маблағлари ҳисобидан бадиий адабиётлар ва спорт анжомлари харид қилинди.
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бадиий адабиётлар ва спорт анжомлари хариди учун Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бюджети ҳисобидан жами 16 000 000 ( ўн олти миллион) сўм маблағ ажратилган.
Шунингдек, ёз мавсуми давомида болалар оромгоҳларида “Зукко китобхон” кўрик-танлови ва викториналар ўтказиш, ғолиб ва фаол иштирокчиларга совға тақдим этиш учун болалар адабиётлари харид қилинди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхона томонидан болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказиладиган “Ёш китобхон” кўрик-танлови ҳам фарзандларимиз ўртасида китобхонликка қизиқишни уйғотиш, китоб ўқиш маданиятини ривожлантириш, уларнинг билимини янада ошириши шубхасиз.
Марказий темирйўлчилар маданият саройи томонидан болалар дам олиш масканларида қувноқ концерт дастурлари билан иштирок этиб, болажонларга қувонч бағишлаб келмоқдалар. “Серпантинки” болалар рақс тўгараги,“Busted brothers” замонавий Хип-Хоп, “SBS” Брейк-Денс рақс жамоалари, “Аладдин” эстрада вокал студияси,Тасвирий санъат тўгараги ёрдамида турли мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар, болалар ёшига ва тафаккурига мос келадиган концерт томошалари ўтказилмоқда.
“Локомотив” МЖСК мураббийлари томонидан мусобақалар ташкиллаштириб келинмоқда, “Қибрай” болалар соғломлаштириш оромгохида 1-, 2- мавсумида дартс, кегли, кольцеброс, арқон тортиш мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақаларни мазмунли хамда хаққоний ўтказишда “Локомотив” МЖСК мураббийлари ўз хиссаларини қўшдилар.
Мавсумлар давомида оромгоҳлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш мақсадида, ички ишлар органлари ходимларининг доимий навбатчилигини ташкил этиш юзасидан тегишли идораларга мурожаат хатлари юборилиб, ички ишлар органлари ходимларининг доимий навбатчилиги тўлиқ ташкил этилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: