Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР БУХОРОДА

Ўтган ҳафта “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан ва КУК йиллик иш режасига асосан жорий йил 13-15 май кунлари Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан 93 нафар темирйўлчилар Бухоро шаҳрига 2 кунлик саёҳати ташкил этилди.
13 май куни кечга яқин Тошкент марказий темир йўл вокзалидан бошқарма ходимдари, тармоқ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг мутахассислари, таълим муассасаларидаги ўқувчи ва талабалар юртимизнинг қадимий шаҳарларидан бири Бухорога йўл олишди. Тошкент – Бухоро йўналишидаги йўловчи поездининг 3 та вагонидан жой олган темирйўлчилар 14 май эрта тонггида Когон туманидаги миллий ва замонавий меъморчилик уйғунлашган маҳобатли Бухоро вокзалига қадам қўйишди. Дастлабки саёҳат айнан шу вокзалдан бошланди. Темирйўлчилар томонидан бунёд этилган замонавий вокзал, кўкаламзорлаштирилган атроф муҳит, мусиқа жўрлигида, ранг-баранг жилоланадиган кўркам фаввора билан яқиндан танишган меҳмонлар инсон қўли нақадар гўзаллик ва ободлик ярата олишига яна бир бор амин бўлдилар.
Шундан сўнг саёҳатчилар махсус афтобусга жойлашиб, Бухоро шаҳридаги муҳташам “Grand Buxopo” ва «Нодирбек” меҳмонхоналарига жойлашдилар. Нонуштадан сўнг гид ёрдамида шаҳарнинг янги қисмини, мустақиллик йилларидан бунёд бўлган ҳудудлари томоша қилишди. Сўнг эса эски шаҳардаги қадимий гўшаларни, осори атиқаларни, аждодларимиз томонидан бунёд этилган обидаларни, мақбараларни ва масжидларни томоша қилишди. Ёшлар дастлаб қадим Бухоронинг тарихий масканларидан … ҳамда … зиёратгоҳлари каби обидалари билан яқиндан танишдилар.
–Юртимизнинг Хива, Бухоро, Самарқанд шаҳарлари билан темирйўлчиларни яқиндан таништириш мақсадида ҳар йили имтиёзли саёҳатлар ташкил этилади, – дейди Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шахло Умарова. – Бу галги Бухорога ташрифимиз давомида темирйўлчиларни мамлакатимиздаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар билан яқиндан таништириш, уларни Ватанимизнинг узоқ тарихи, аждодларимиз қурдирган жаҳонга машҳур обидалар ҳақида тассуротларини янада бойитишга қаратилган. Шубҳасиз бу саёҳат уларнинг онгида она Ватанга муҳаббат, аждодлар меросига ҳурмат руҳини шакиллантиришга хизмат қилади. Шу мақсадда қарийиб 20 йилдан буён жамият ҳамда Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорликда юртимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарларига саёҳатлар уюштириб келинмоқда. Бу галги саёҳатимиз давомида ҳам темирйўлчилар Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, кўҳна меъморий обидалари, нодир асори-атиқалари билан яқиндан таништирилди. Улар орасида қадимий шаҳарга илк ташриф буюрганлари ҳам бор.
–Аввалги сафарларимизда Самарқанд, Хива каби юртимизнинг қадимий шаҳарларига борган эдим, бироқ, Бухорога биринчи келишим, – дейди Кримжанова Нилуфар ишлар Бошкариш дирекцияси мутахассиси ( 2 нафар фарзанди билан ) Бу қадимий шаҳарни суратларда, телеканалларимиз орқали кўриб, таассуротга эга бўлганман. Шу боис бу ердаги қадимий биноларни, мақбараларни ўз кўзим билан, жонли томоша қилишни, зиёрат қилишни жуда-жуда орзу қилган эдим. Темир йўл соҳасида ишлаб мамлакатимизнинг қўхна шаҳарларини ҳам кўриш насиб этяпти. Бугун қадимий Бухоро шаҳридаги обидаларни яқиндан кўрар эканман, таассуротларим янада ортди, аждодларимиз санъатига, бунёдкорлик салоҳиятига, нозик дид билан қурган обидаларига бўлган ҳурматим ошди.
Саёҳат давомида темирйўлчилар шаҳарнинг қадимий осори атиқалари қатори мустақиллик йилларида Президентимиз томонидан бунёд этилган масканларга ҳам ташриф буюришди. 15 май куни эса улар Бухоро – Тошкент йўналишидаги “Шарқ” поездида Тошкентга қайтиб келишди.
DSC06494

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!