Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Темирйўлчи зеболар ўзаро беллашди

Тошкент темир йўл муҳандислари институти фаоллар залида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар кенгаши томонидан темир йўл тизимидаги олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида таҳсил олаётган истеъдодли талаба қизлар ўртасида “Зеболар баҳси” кўрик-танловининг 1-босқичи яъни ТТЙМИ факультетлараро мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирни институтимиз маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Д.Баратов очиб берди.

Қизлар ўртасида илм-маърифатни юксалтириш, соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоялаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини кенг тушунтириш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч, урф-одат ва анъаналаримизни сақлаш мақсадида ташкил этилган танлов 4 та шарт асосида ўтказилди: Таништирув, савол-жавоб, баҳру-байт, эркин мавзу.

Шартларни Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ижрочи директори Ю.Ғофурова. “Дўстлик” маҳалласи Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси К.Парпиева, Тошкент Фармацевтика институти Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Н.Садикова, ЎҚЯОЖ темир йўл минтақавий ташкилоти  бўлим бошлиғи Ф.Ориповалар баҳолаб боришди.

Тадбир меҳмонлари кайфиятини кўтариш мақсадида институтимизнинг хушовоз хонандасига айланган ТТЕ ва ТЛ факультети 4-босқич талабаси Азизбек Жуманазаров ҳам ўзининг шўх қўшиқлари билан қатнашди.

Якуний натижага кўра “Энг яхши ижрочи” ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси факультети талабаси Дилноза Қобиловага, “Энг латофатли иштирокчи” электромеханика факультети талабаси Навруза Эрматовага, “Энг зукко иштирокчи” номинацияси қурилиш факультети  талабаси Юлдуз Адамбаевага берилди.

Иқтисодиёт факультети талабаси Азиза Омонова эса “Зеболар баҳси – 2017” кўрик-танловининг мутлоқ ғолиби бўлди. Зеболаримиз “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти, институт касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!