Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Темирйўлчи китобхонлар беллашуви

Китоб инсонни эзгуликка чорлайдиган куч, маънавий-маърифий дунёқарашни шакллантирадиган манбадир.

Жаҳоннинг, шу жумладан, миллатимизнинг ҳам энг буюк донишманду олимлари ҳам ўзлари эришган олий мақомга китоб, маърифат орқали сазовор бўлганлар.

Аммо минг афсуски, сўнгги йилларда китобга ва китобхонликка муносабат сезиларли даражада сусайиб бораётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12 январида “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ушбу долзарб муаммога жиддий эътибор қаратиш учун айни муддао бўлди. Бу муҳим ҳужжат мамлакатимизда маънавий-маърифий жараёнларни изчиллик билан амалга ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларимизнинг баркамол авлод бўлиб тарбияланишлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни янада кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Ўзбекистон темир йўллари тизимида мазкур фармойиш ижросини таъминлаш борасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

   

Хусусан, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти  Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида китоб ва китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни китобга ҳурмат, китобхонликка муҳаббат руҳида улғайтириш, уларни кутубхоналар билан дўст бўлишга ўргатиш мақсадида темир йўл тизимида “Китоб-тафаккур чироғи” акцияси ва унинг доирасида темирйўлчилар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилмоқда. Куни кеча Марказий касаба уюшма кутубхонасида ана шу кўрик-танловнинг биринчи босқичи ўтказилди.

Танловда темир йўл тизимининг турли корхоналарида меҳнат қилаётган, соҳа ўқув муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар иштирок этди. Мусобақа қатнашчилари “Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Ҳикоя ёзиш” ва “Эркин мавзу” шартлари бўйича ўзаро беллашиб, ўзларининг китобхонлик борасидаги билимларини намойиш этишди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан қатнашчиларнинг чиқишлари муносиб баҳоланиб борилди. Мусобақа шартларига кўра, I – ўринга Тошкент темир йўл муҳандислари институти Электромеханика факультети 3-курс талабаси Собир Азимов, II – ўринга  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқармасида қурувчи Икромжон Аҳмедов, III – ўринга Марказий темир йўл поликлиникаси Кадрлар бўлими инспектори Лазиза Алимжонова сазовор бўлди.  

Шунингдек, Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳожиакбар Норхўжаев “Энг ёш китобхон”, Тошкент алоқа ва ишорат дистанцияси телефонисткаси Ойгул Жуманова “Энг зукко китобхон”, Тошкент юк вагон депоси ОГМ 22 – цех механиги Ҳасан Ҳаётов, “Мухлислар меҳрини қозонган китобхон” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.

– Бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида аҳоли, айниқса,  ёшлар ўртасида илм-маърифатни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, китоб бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини уларнинг онгига етказиш муҳим вазифа сифатида ҳар биримизнинг фаолиятимизда муҳим ўрин тутмоқда, – дейди конкурс ташкилотчиларидан бири – Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти раиси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Наргиза Алимуҳамедова. – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилаётган мана шундай маънавий-маърифий тадбирлар темирйўлчиларнинг касбий-мутахассислик ҳамда бадиий-маънавий баркамоллигини оширишда муҳим ўрин тутади.

Ғолиблар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитаси, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасини ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда Марказий  касаба уюшма кутубхонасининг эсдалик совғалари ва бадиий китоблари билан тақдирландилар.

    

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Sentabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!