Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА “ЙИЛ АЁЛИ” АНИҚЛАНДИ

Куни кеча темирйўлчилар касб байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитасининг “Йил аёли” миллий танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеини юксалтириш, қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, мазкур танлов ҳам темир йўл соҳасида меҳнат қилиб, жамиятимизда ҳамда соҳада юз бераётган янгиланишларга муносиб ҳисса қўшаётган ташаббускор, изланувчан, ижодкор ва ишбилармон хотин-қизларни рағбатлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидланди.

Танлов ғолибларини аниқлаш жараёнида хотин-қизларнинг муайян бир соҳада кўп йиллар меҳнат қилиб келаётганлиги, тажрибалилиги,  изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари билан соҳа ривожида фаол иштироки, ёшларга ўз касбининг сир-асрорини ўргатиб, шогирдлар тайёрлаши, жамоат ишларида фаоллиги, оилада ва фарзанд тарбиясидаги ибрати, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англаши ва уларни қўллаб-қувватлаши каби жиҳатлари эътиборга олинди.

Ўзбекистон темир йўллари соҳасида ана шу талабларга жавоб берадиган хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Танлов шартига кўра, улар ичидан энг муносиблари ғолибликни қўлга киритди.

Танловда олий ўрин – “Гран-при”га Тошкент темир йўл муҳандислари институти катта ўқитувчиси Нодира Ходжаева сазовор бўлди.

Шунингдек, 1-ўринни “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти кадрлар бўйича бош мутахассис Саида Мустафаева, 2-ўринни Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ирода Пардаева, 3-ўринни Қўнғирот минтақавий темир йўл узели алоқа ва сигналлаштириш бўлими муҳандиси Паршагул Абдуқодирова қўлга киритди.

Номинациялар бўйича “Йилнинг энг билимли педагог аёли” Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи етакчи ўқитувчи Дилноза Самиқова,“Йилнинг энг фидойи тиббиёт ходими” Марказий клиник шифохонаси ички касалликлар бўлими бошлиғи Мавлуда Кадирова, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” “Тошкент механика заводи” АЖ муҳандиси Мўътабар Мавлянова, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Қарши алоқа ва ишорат муассасаси техниги Дилноза Қаюмова ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Персонални бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси етакчи муҳандиси Сурайё Раҳимова, “Корхона фахри бўлган йил аёли” “Термиз минтақавий  темир йўл узели” унитар корхонаси муҳандиси Зубайда Аралова, “Хотин-қизлар ўртасида спорт ва соғломлаштириш йўналишидаги фаол аёл” “Локомотив” Марказий жисмоний спорт клуби директори Малика Саидходжаева, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” “Ўзвагонтаъмир” АЖ Ховос вагон депоси муҳандиси Дилфуза Хаджиева, “Йилнинг энг намунали бошланғич ташкилоти раиси” Қўқон минтақавий темир йўл узели Қўқон станцияси МРТ навбатчиси Фотима Мамадалиева деб топилди.

– Менинг темир йўл тизимидаги камтарона меҳнатим, изланиш ва интилишларим муносиб баҳоланганидан хурсандман, – дейди танлов ғолибларидан бири, “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Қарши алоқа ва ишорат муассасаси техниги Дилноза Қаюмова. – Бундай эътибор ва раҳбат биз, аёлларни мамлакатимиз ва темир йўлларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида янада фаол иштирок этишга ундайди.

Ғолиблар тантанали равишда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилотининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!