Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАР САЙЛОВДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАДИ

Жорий йил 18 ноябрь куни “Сихатгоҳ” санаторий-профилакторийсида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Т.Нуриллаев олиб борди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Э.Кадиров, бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича маслаҳатчиси Қ.Собиров, темир йўл тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар, бўлинма ва муассасалар хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари раислари, Республика маънавият тарғибот маркази, “Оила” илмий-амалий маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқиб, мамлакатимизда мустақиллик йиллари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳасини тубдан модернизация қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаб келаётган, демократик талабларга мос сайлов тизими яратилганини таъкидлади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 80 дан ортиқ қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Асосий қонунимизнинг 46-моддасида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли эканлиги белгилаб қўйилган.
Тадбирда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2016 йил 7 октябрда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш, жумладан, аҳолининг истиқлол йилларида яратилган миллий сайлов тизими тўғрисидаги билим ва кўникмаларини янада оширишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.
2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 21 435 009 нафар юртдошимиз, шу жумладан 10 825 641 нафар хотин-қизлар иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида меҳнат қилаётган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва бошқа қонуний ҳужжатларда аёллар учун белгиланган имтиёзлардан тўла фойдаланаётганлиги ҳақида сўз борди.
Соҳа хотин-қизларининг мамлакатимиз миқёсида амалга оширилаётган муҳим сиёсий жараён яъни Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган тадбирларда ҳамда бевосита Президент сайловида фаол иштирок этиши алоҳида таъкидланди.

alm_6346

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!