Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Темирйўлчи депутатлар қутландилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгашларига жорий йилнинг 21 декабрь куни ўтказилган сайловларни тайёрлаш ва ўтказишда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси корхонаси ва касаба уюшма ташкилотлари ходимлари фаол иштирок этиб келишлари билан бир қаторда айримлари турли Кенгашлар депутатлигига номзод этиб рўйхатга олиндилар. 

Республикамизнинг барча худудларида очиқлик ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида ўтказилган сайловлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгесига 2 нафар, вилоят Кенгашларига 5 нафар, шаҳар Кенгашларига 7 нафар ва туман Кенгашларига  2 нафар темир йўл транспорти корхона, муассаса ва касаба уюшма ташкилотлари ходимлари депутат этиб сайланганлиги тўғрисидаги хабар соҳа ходимлари томонидан қизғин кутиб олинди.

Жорий йилнинг 25 декабр куни Республика Кенгаши раёсат йиғилишига Тошкент темир йўл узели корхоналари ходимларидан сайланган бир гурух депутатлар таклиф қилиндилар.

Сохамиз ходимларидан 16 нафарини депутат этиб сайланганлиги биз учун нихоятда қувончлидир, улар Республикамиз равнақи, компаниямиз ривожи, мехнаткаш халқимиз фаровонлиги учун барча билим, куч ва ғайратларини аямайдилар-деди йиғилишда сўзга чиққан Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров.

Халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгаш депутатлигига сайланган тошкент йўловчи вагонларни таъмирлаш, қуриш акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ф.Дадаходжаев, “Сиҳатгоҳ” профилакторияси бош шифокори Т.Матибаевлар ўз сўзларида қизғин табриклар учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва ўзларига юклатиладиган вазифаларни виждонан бажарилишини таъкидладилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!