Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ТЕМИРЙЎЛЧИ” – БОЛАЛАРНИНГ СЕВИМЛИ ОРОМГОҲИ

Юртимизда болаларнинг ёзги дам олишини юксак савияда ташкил этиш, таътил кунларини мароқли ўтказиши учун  шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Темирйўлчи” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳам болажонларнинг  таътил даврида мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитлар юксак даражада ташкил этилган.

Оромгоҳ Наманган вилоятининг Поп тумани, Чодак қишлоғида жойлашганлиги сабабли ҳам ҳавоси салқин, иқлими мўътадил. Масканнинг чўмилиш ҳавзалари, сунъий қопламали мини футбол, волейбол майдонлари, катта шахмат майдони ҳамда  ўйингоҳлар мавжуд. Оромгоҳда алоҳида кутубхона ва маънавият хоналари ташкил этилган бўлиб, турли бадиий, маънавий, эртак ва илмий-маърифий китоблар билан бойитилган.

Айни кунларда мавсумнинг биринчи босқичи давом этиб, унда 240 нафар бола дам олмоқда. Улар учун рассомлик, рақс, ҳайкалтарошлик, ёш китобхон, ёш сайёҳлар, рус тили ва инглиз тили тўгараклари фаолият юритмоқда. Шунингдек, спортнинг футбол, теннис, стол тенниси, бўйича мусобақалар ҳамда “Қувноқ стартлар”, “Қувноқ экспресс” каби спорт мусобақалари,  маданий-маърифий тадбирлар ҳамда интеллектуал ўйинлар ўтказилмоқда. Куни кеча оромгохда Фарғона транспорт прокуратураси томонидан “Китобхонлик кечаси” ўтказилиб, прокуратура ходимлари томонидан танлов ғолибларига китоблар совға қилинди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!