“ТЕМИРЙЎЛЧИ” БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА 2018 ЙИЛ ЁЗ МАВСУМИ ЯКУНЛАНДИ
Юртимизда болаларнинг ёзги дам олишини юксак савияда ташкил этиш, таътил кунларини мароқли ўтказиши учун шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Қўқон темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Темирйўлчи” ёзги болалар оромгоҳида ҳам болажонларнинг ёзги таътил даврида мазмунли хордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитлар юксак даражада ташкил этилди.
Наманган вилоятининг Поп тумани Чодак қишлоғида жойлашган “Темирйўлчи” болалар оромгоҳи тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли хавоси салқин, иқлими мўътадил ҳисобланади. Оромгоҳда болалар учун чўмилиш хавзалари, сунъий қопламали мини футбол майдони, волейбол майдонлари, катта шахмат майдони, ўйингоҳлар мавжуд. Оромгоҳда алоҳида кутубхона ва маънавият хоналари ташкил этилган бўлиб турли бадиий, маънавий, эртак ва илмий маърифий китоблар билан бойитилди.
Ҳозирда “Темирйўлчи” болалар оромгоҳининг ёз мавсуми ўз ниҳоясига етди. Оромгоҳ навбатлари даврида 1156 нафар болажонлар мириқиб хордиқ чиқаришди.
Оромгоҳда ўғил-қизларни дам олишлари хавфсизлик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат остига олинди, болалар малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлиги мунтазам назорат қилиб боради.
Оромгоҳ ёзги навбатлари давомида болалар учун “Истеъдодингни намоён эт”, “Қуёшли юрт Ўзбекистон”, “Онажоним табиат”, “Умид ниҳоллари”, “Эртаклар олами сеҳрли диёр”, “Актёр бўлиш орзуим”, “Хуш келибсан дўстим”, “Муқаддас замин рақслари”, “Оромгоҳ гўзали”, “Сардорлар ва етакчилар беллашуви”, “Йўл қоидаси-умр фойдаси”, “Қувноқ экспресс”, “Қувноқ стартлар” каби маданий хамда спорт тадбирлари ташкил этилди. Турли тадбирларда ғолиб бўлган болаларга бадиий ва эртак китоблари, фаҳрий ёрлиқлар, юмшоқ ўйинчоқлар ва кийимлар совға қилинди.
Ёз мавсуми якунланиб, болалар аъло кайфият ва олам-олам таъсуротлар билан ўз уйларига қайтишди. Салобатли ва пурвиқор тоғлар, шарқироқ сойлар сизларни соғиниб кутиб қолади, азиз болажонлар!!!
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: