Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ТЕМИРЙЎЛЧИ” БОЛАЛАР ОРОМГОҲИ БОЛАЛАР БИЛАН ГАВЖУМ

Юртимизда болаларнинг ёзги дам олишини юксак савияда ташкил этиш, таътил кунларини мароқли ўтказиши учун  шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти Қўқон темир йўл узели унитар корхонасига қарашли “Темирйўлчи” ёзги болалар оромгоҳида ҳам болажонларнинг ёзги таътил даврида мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитлар юксак даражада ташкил этилди.

Наманган вилоятининг Поп тумани Чодак қишлоғида жойлашган Темирйўлчи болалар оромгоҳи тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли ҳавоси салқин иқлими мўътадил ҳисобланади. Оромгоҳда болалар учун чўмилиш ҳавзалари, сунъий қопламали мини футбол майдони, волейбол майдонлари, катта шахмат майдони, ўйингоҳлар мавжуд. Оромгоҳда алоҳида кутубхона ва маънавият хоналари ташкил этилган бўлиб турли бадиий, маънавий, эртак ва илмий-маърифий китоблар билан бойитилган.

 

Ҳозирда “Темирйўлчи” болалар оромгоҳининг 1 ва 2 мавсумлари ниҳоясига етиб, 3 мавсум давом этмоқда. Оромгоҳда болаларни қизиқишларини инобатга олган  ҳолда “рассомчилик”, “рақс”, “ҳайкалтарошлик”, ёш китобхон , “ёш сайёҳлар”, “рус тили” ва “инглиз тили” тўгараклари фаолият юритмоқда. “Қувноқ стартлар”, футбол бўйича “оромгоҳ кубоги”, “стол тенниси” каби спорт мусобақалари,  маданий-маърифий тадбирлар ҳамда интеллектуал ўйинлар ўтказилмоқда.

Оромгоҳда ўғил-қизларни  дам олишлари хавфсизлик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат остига олинган, болалар малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлиги мунтазам назорат қилиб борилади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!