Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун 2020 йилга мўлжалланган дастур ва режаси ижросини бажариш мақсадида “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тармоқ корхоналарида фаолият кўрсатаётган аёллар ўртасида спартакиада ўтказилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча минтақавий темир йўл узеллари, корхона ва ташкилотлардан келган 50 нафарга яқин иштирокчи спортнинг югуриш, шашка, тўпни айланага ташлаш ҳамда дартс турлари бўйича ўзаро куч синашди. Спорт мусобақаларининг ҳар бир турини қизиқарли ва адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби раҳбарияти томонидан барча зарур шароитлар яратиб берилди. Хотин-қизларнинг ҳар бир иштироки клубнинг тажрибали ҳакамлари томонидан адолатли бошқариб борилди. Кескин ва муросасиз баҳсларда энг кучлилар аниқланиб, ғолиблар номи эълон қилинди. Унга кўра шашка бўйича “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ходими М.Саидова 1-ўринга сазовор бўлди. Стол тенниси бўйича “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ходими Ш.Тўлагановага 1-ўрин соҳиби бўлди. Тўпни айланага ташлаш баҳси бўйича 1-ўрин “Қуюв-механика заводи” шўба корхонаси ходими Ш.Малаевага насиб этди. Дартс бўйича И.Наканечникова ғолиб бўлди. Жамоа бўлиб югуриш мусобақасида “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлардан “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси ҳамда “Қўқон минтақавий темир йўл узели” жамоаси спортчилари жой олишди.

Мусобақа якунида ғолиблар ҳамда иштирокчилар Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қиммат баҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шу куни ҳудудлардан келган барча иштирокчилар учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ҳам уюштирилди. Улар аввало Хастимом даҳасида жуда қисқа муддатда, катта қурилиш – таъмирлаш ишлари қилинган муҳташам Ҳазрати Имом мажмуасида бўлдилар. Сўнгра пойтахтимиз марказидаги 80 гектар майдонни эгаллаган «Тошкент-Сити»  бўйлаб саёхат қилдилар. Ҳам спорт ҳам саёхат ташриф буюрган иштирокчилар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!