ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
“Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ва унинг тасарруфидаги бошланғич қўмиталар ташаббуси билан 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қўқон ва Андижон ҳудудларида меҳнат қилаётган темирйўлчи аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни саломатликларини сақлаш мақсадида аёллар спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақалар спортнинг шашка, дартс, стол тенниси ҳамда югуриш (эстафета) турлари бўйича аёллар ўртасида бўлиб ўтди.
Мусобақаларда жами 148 нафар аёл ишчи-ходим қатнашиб, улардан 42 нафари ғолибликни қўлга киритди.
7 март куни эса Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилиб, унда мусобақанинг барча ғолибларига хамда фаол аёлларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: