Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЛОҚАЧИЛАРДА МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ЯХШИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН

463 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган Қўқон алоқа ва сигналлаштириш дистанциясида ходимлар меҳнат шароитларини яхшилаш, соғликларини тиклаш ва маданий-маърифий дам олишларини ташкил этиш борасида самарали иш олиб борилмоқда.

Корхонада меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлашда ўзига хос мактаб яратилган, дейиш мумкин. Яқинда корхона касаба уюшма қўмитаси Қўқон касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги ташкилотлар ўртасида ўтказилган  “Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича энг яхши корхона” кўрик-танловида 1-ўринни эгаллагани ҳам фикримиз исботи бўлади.

Касаба уюшмаси ташаббуси билан ишга янги жойлашган ҳар бир ходим, ёш мутахассис ва амалиёт ўташ учун келган коллеж талабалари учун ташкил этилаётган семинарларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Бу тадбирларда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, иш жойида хавф-хатарнинг олдини олиш бўйича йўриқномалар чуқур тушунтирилмоқда.

Айниқса, бу борадаги ишларда корхонада узоқ йилдан бери фаолият олиб бораётган устоз мутахассисларнинг кўрсатмалари, ҳаётий тажрибалари билан ҳам техник талаблар тобора мукаммаллашиб, ишчи-ходимларга осон тушунтиришда самарали қўлланилмоқда.

– Корхонага ишга келганимга 29 йил бўлди, – дейди 2-участка катта электромеханиги Икромжон Ортиқматов . – Юртимиз Мустақилликка эришгач ишчи-ходимларга эътибор бениҳоят кучайди. Давлатимиз раҳбари томонидан меҳнатимиз қадрланиб, “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Бугунги кунда касаба уюшма ташкилотимиз ҳам бизнинг энг яқин кўмакчимизга айланган. Фаровон ҳаётимизга шукроналик боис шогирдларимга ҳам яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, эл-юртга хизмат қилган инсон кам бўлмаслигини сингдириб келмоқдаман.

Хулоса қилиб айтганда, корхона касаба уюшма қўмитасининг ишчи-ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини ошириш жорий йил асосий вазифалардан этиб белгиланган бўлиб, булар меҳнат жабҳаларида иш унумдорлигини оширишига замин яратмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!