Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИ МУКОФОТЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мамлакатимиз темир йўл транспорти тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳани замон талаблари асосида ривожлантириш, минтақа ва жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, халқаро стандарт ва талабларга мос янги темир йўлларни барпо этиш, тармоқнинг барқарор ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини юксалтириш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»

Юлдашев Сергей Владимирович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси «Ўзбекистон» электродепоси машинист-йўриқчиси, Тошкент шаҳри

Юсупов Юсупбай Исмаилович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Урганч локомотив депоси чилангари, Хоразм вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»

Абдурахимов Хадятулло Тўғонович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 164-йўл машина станцияси кран машинисти, Фарғона вилояти

Кан Эдуард Григорьевич – «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамиятининг темир йўлларни лойиҳалаш бўлими лойиҳалар бош муҳандиси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Одилов Алишер Равшанович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Салиев Батиржан – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Ягона диспетчерлик маркази бош поезд диспетчери

Суяров Шамшиддин Норкулович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тинчлик» локомотив депоси таъмирлаш цехи бригада бошлиғи, Навоий вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Баймуратов Эшкуват Жалгашович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Термиз вагон депоси вагонларни режали таъмирлаш цехи чилангари, Сурхондарё вилояти

Бахадиров Фуод Вадудович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Ахборот-ҳисоблаш маркази бошлиғи

Бекмирзаев Ганижон Мирзамахмудович – «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонасининг «Қуюв-механика заводи» шўъба корхонаси вагон йиғув цехи чилангари, Тошкент шаҳри

Мамадалиева Фатима Садиковна – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Қўқон минтақавий темир йўл узели» унитар корхонаси «Қўқон» станцияси маршрутли-релели марказлаштириш навбатчиси, Фарғона вилояти

Мамадов Абдукахар Гуламович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти «Ангрен кўмир кони» филиали экскаватор машинисти, Тошкент вилояти

Суванкулов Кахрамон Норкулович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Жиззах темир йўл масофаси катта йўл устаси, Жиззах вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Сабиров Кутлимурат – Ўзбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг Республика кенгаши раиси

Гаюпов Даулетбай Мирзабаевич – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўнғирот темир йўл масофаси йўл устаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Икромова Мастура Карахановна – «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятининг кран машинисти, Тошкент шаҳри

Лунева Алия Анваровна – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Капитал қурилиш дирекциясининг режалаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари

Мурясова Нурания Эрифовна – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «1-энергомонтаж поезди» унитар корхонасининг сифат, сертификатлаш ва стандартлаш бўйича етакчи муҳандиси

Назарова Дилдор Тимуровна – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Инвестицияларни жалб этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Туляганов Ойбек Турабекович – «Кўприк қурилиш трести» унитар корхонасининг 67-кўприк қуриш отряди бошлиғи, Тошкент шаҳри

Халиков Кадирхан Усарович – «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси бош муҳандиси

Хамракулов Собир Суяркулович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Ховос сигналлаштириш ва алоқа масофаси катта электромеханиги, Сирдарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Бекбоев Узокбой Умурқулович – «Кўприк қурилиш трести» унитар корхонасининг 67-кўприк қуриш отряди электропайвандчиси, Тошкент шаҳри

Бекматов Ғолиб Ташкентевич – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Қарши минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасининг электр таъминот корхонаси электромеханиги, Қашқадарё вилояти

Назаров Шавкат Аликулович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Бухоро локомотив депоси тепловоз машинисти, Бухоро вилояти

Шухлин Георгий Борисович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси «Чилонзор» электродепоси машинист-йўриқчиси, Тошкент шаҳри

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!