Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Тажриба ва маҳоратни оширишга бағишланди

Урганч шаҳрида ёнғин хавфсизлигига эътиборни кучайтириш, бу борадаги тарғибот-ташвиқотни узлуксизлигини таъминлаш, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди жамоалари вакилларининг касбий маҳоратларини ошириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ҳамда мазкур корхона касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ўт ўчириш амалий спорт тури бўйича мусобақалари ташкил этилди. Мусобақа Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши қошидаги “Temiryo`l kasaba servis” масъулияти чекланган жамияти кўмагида амалга оширилди. Аҳоли ўртасида ёнғинни олдини олиш, қиш мавсумидан олдин тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга бағишланган баҳсларда 5 та жамоа 5 шарт бўйича ўзаро куч синашишди. Иштирокчилар усти ёпиқ вагон ва цистернада ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракатланиш лозимлигини амалда намойиш этишди. Юқори тактик ва техник тайёргарликка эга бўлган мусобақа қатнашчилари ўртасидаги беллашувлар қизғин кечди. Бу каби мусобақаларда қатнашиш ўт ўчириш мутахассисларига жисмоний ва руҳий тайёргарликларини маромида сақлаб туришга замин яратади. Зеро, ташкилотчиларнинг асосий мақсадлари ҳам шундан иборат.
Мазкур мусобақа учинчи маротаба ташкил этилиши, – дейди Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Орипов. — Дастлабкиси Қаршида кейингиси Когон шаҳарларида бўлиб ўтганди. Бу гал Урганч шаҳри беллашувларга мезбонлик қиляпти. Кишини қувонтирадиган жиҳати йилдан йилга иштирокчиларнинг маҳорати ортиб бораётгани яққол сезилиб турибди. Қолаверса улар ўртасида ўзаро самимий муносабатлар шаклланиб, дўстлик алоқалари кучайганини кузатишимиз мумкин. Мусобақанинг энг катта ютуғи ҳам айнан шунда деб биламан.
Мусобақа давомида иштирокчилар Хива шаҳрининг юраги бўлмиш Ичан қалъа ва Дишан қалъалардаги тарихий обидалар, жумладан, Паҳлавон Махмуд мақбараси, Калта минор ва мадрасаларга бўлиб, бир олам таассурот олишди.
Мусобақа якунига кўра, Тошкент ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ғолибликни қўлга киритишди. Қўқон ва Қарши шаҳри вакиллари эса кейинги поғоналардан жой эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек турли номинацияларда “Энг яхши” дея эътироф этилганлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан муносиб тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!