Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Таътил мароқли ўтмоқда

Айни кунларда “Тошкент” МТУга қарашли “Қибрай” оромгоҳида болажонлар 3-мавсумда дам олишмоқда. Бу ерда улар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шинам турар жойлар, дам олиш ва овқатланиш масканлари, қизиқарли адабиётларга бой кутубхона, чґмилиш ҳавзаси ҳамда спорт майдончалари болажонлар ихтиёрида.

— Баркамол авлодни вояга етказишда оромгоµлардаги маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш дастурлари муҳим аҳамият касб этади, — дейди оромгоҳ директори Боситхон Зиявитдинов. — Масканимизда ёз мавсуми ниҳоясига қадар 1650 нафар ўғил-қиз ҳордиқ чиқаради. Айни пайтда эса бу ерда учинчи нав­батда 15 та гуруҳда 412 нафар темирйґлчиларнинг фарзандлари мавсумни мазмунли ўтказяпти.

Оромгоҳда µар бир тадбир ва маш­ғулот белгиланган режа асосида ташкил этилаяпти. Масалан, болажонлар куннинг биринчи ярмида турли тўгарак машғулотларида қатнашиб, ҳунар ўрганадилар. Куннинг иккинчи ярмида эса улар спорт ва бошіа кўнгилочар тадбирлар ҳамда ўйинлар, соғломлаштириш машғулотларига жалб қилинади. Бунинг учун масканда “Моҳир қўллар”, “Шашка-шахмат”, “Рақс”, “Мультимедия”, “Китобсеварлар” ва “Ҳаваскор сураткашлар” каби іизиіарли тўгараклар фаолият юритмоқда. Қолаверса, “Соғ­лом танда — соғ ақл”, “Спорт куни”, “Китобсевар болажон” сингари мусобақалар Марказий кутубхона вакиллари, “Локомотив” марказий спорт клуби жамоалари томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинмоіда. Айниқса, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, ҳамда Марказий темирйґлчилар маданият саройи кўмагида ўтказилаётган турли маърифий кечалар, концерт дастурлари, учрашувлар, кино-фильмлар намойиши  болаларда катта таассуротлар қолдираяпти.

— Ҳар йили ёзги таътилни интиқлик билан кутаман, — дейди Бобур Қурбонов. — Оромгоҳда вақтнинг қандай ўтганини ҳам билмай қоламиз. Қизиқарли тўгараклардан сўнг турли мусобақалар, ўйинлар, мазали овқатлар ва меҳрибон тарбиячилар ҳаммаси бизнинг кунимизни мазмунли ўтказишда ёрдам беряпти. Биринчи йил оромгоҳда дам олгандан сўнг сузиш, шахмат-шашка тўгаракларига мунтазам қатнайдиган бўлдим. Бу йил учинчи марта келишим бу оромгоҳга. Дўстларим билан кейинги йилда ҳам яна шу ерда дам олишга келишиб олдик.

Юртимизда ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрлик эзгулик йилидаги саъй-ҳаракатларнинг марказида туради. Айтиш керакки, болаларнинг саломатлигини тиклаш ва мустақкамлаш, уларнинг муносиб ва баркамол авлод бўлиб вояга етишига эришиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусан, болажонларимизнинг ёзги дам олиш оромгоҳларида ташкил этилган ишларда яққол намоён бўлмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!