Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТАШАККУРНОМА

Хаммамизга маълумки, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши узоқ йиллардан буён ҳар қандай шароитда ва айниқса, мураккаб иқтисодий қийинчиликлар юзага келган пайтда доимо темирйўлчиларнинг ижтимоий ҳимояси, улар учун яратилаётган муносиб меҳнат шароитлари борасидаги керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқиши билан Республикада алоҳида ҳурмат-эътиборга сазовор.

Биргина “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Марказий поликлиникасида меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимлари, ишчи-хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси йўлида кўрсатаётган ёрдамлари беқиёсдир. Поликлиника жамоасига ҳар йили Республика Кенгаши томонидан санаторий-профилакторияларда дам олишлари, фарзандларини соғломлаштириш ва таътил кунларини мароқли ўтказишлари учун болалар оромгоҳларига йўлланмалар берилади. Ўзбекистон бўйлаб ташкиллаштирилаётган саёхатлардан эса ходимларимиз беҳад мамнун. Касб байрами арафасда рағбатлантирилиб, мукофот пуллари ёки мунтазам равишда соғликларини тиклаш мақсадидаги моддий ёрдам пуллари ажратилади. Айниқса, бутун дунёда содир бўлгани каби республикамизда ҳам ўтаётган коронавирус пандемияси даврида катта матонат ва шижоат билан халққа беминнат хизмат қилаётган барча тиббиёт ходимлари сингари Марказий поликлиника ходимларига ҳам кўрсатилаётган ғамхўрликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссалари ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган 312 нафар тиббиёт ва ишчи-ходимларни қўшимча ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бирига 500 минг сўмдан моддий ёрдам пули берилди. Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг кўрсатаётган бундай эътибори уларга янада куч-ғайрат бағишлаб, эртанги кунга бўлган ишончини ортишига сабаб бўлмоқда.

Ана шундай хайрли ишларга бош бўлиб келаётган Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабировичнинг фидокорона меҳнатлари, саъй-ҳаракатларини биз яхши биламиз ва буни юксак қадирлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, Марказий поликлиникасининг жамоаси номидан уларга чексиз ҳурмат ва ташаккуримизни билдириб, келгусидаги бу каби хайрли ишларида зафарлар тилаймиз!

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

           Марказий поликлиникаси

жамоаси номидан

Бош шифокор  

Н.А.Алимухамедова

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!