Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТАРМОҚ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ РАИСИ САЙЛАНДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликдаги мажлиси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакиллари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раҳбарияти, корхоналар, бошқармалар, марказлар ва хизматлар бошлиқлари, корхоналар раҳбарлари ҳамда Республика Кенгаши аъзолари, касаба уюшма қўмиталари раислари, тизимдаги маъданий-маърифий, соғломлаштириш, спорт муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишни тармоқ касаба уюшмаси раиси ўринбосари Й.Назаров бошқарди ва кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисини сайлаш, Кенгаш аъзолари таркибига ҳамда Раёсат аъзоларига сон ва таркиб жиҳатдан ўзгартириш киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Биринчи масала, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисини сайлаш “Касаба уюшма органларида сайлов ўтказиш тўғрисида”ги Низомга асосан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раҳбариятининг Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси лавозимига қўйилган номзодларни ўрганиб чиқдик, — деди мажлисда сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев. — Маслаҳатлашган ҳолда айни дамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг ижтимоий ва умумий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоси ҳамда муқаддам узоқ йиллар давомида Республика Кенгашига самарали раҳбарлик қилиб келган Қутлимурат Сабиров номзодини маъқул топдик.

Шундан сўнг, кенгаш аъзолари бир овоздан кўрсатилган номзодни маъқуллаб овоз беришди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланган номзод тўғрисида илиқ фикрлар билдирилди.

— Қутлимурат Сабировни 2002 йилдан буён биламан, — деди Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи Республика Кенгаши аъзоси Т. Матибаев. — Бу инсонни темир йўл тармоғидаги касаба уюшмаларининг ишини тубдан ўзгартирган ва чин маънодаги ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилувчи, уларни қўллаб-қувватловчи ташкилот мақомига олиб чиққан раҳбар сифатида таниганмиз. У элим деб, юртим деб, ўз таъбири билан айтганда “оёғидан ўт чақнаб ишлайдиган”, катта ҳаётий тажрибага эга, кўп инсонларга кўмак берган ажойиб раҳбар сифатида барчамизга ўрнак бўлган.

Йиғилишда Республика Кенгаши аъзоларидан бир неча нафари бошқа тармоққа ишга ўтиб кетганликлари муносабати билан уларни ўз ҳоҳишларига мувофиқ аъзолар таркибидан чиқарилди ҳамда янги номзодлар сайланди.

Тармоқ касаба уюшмаси Устави талабига мувофиқ, Республика Кенгаши раиси бир вақтнинг ўзида Республика Кенгаши раёсатига раҳбарликни ҳам амалга ошириши лозим. Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров Раёсат аъзолигига сайланди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши мажлисида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!