Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ОНА ТИЛИМ!

2020 йилнинг 15-октябрь куни Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ва Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма худудий қўмитаси ҳамкорлигида Термиз локомотив депоси кутубхонасида “21-октябрь – Ўзбек тили байрами” кунига бағишланган “ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ОНА ТИЛИМ!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси бўлим бошлиқлари ва ходимлари, Термиз локомотив депоси рахбарияти, касаба уюшма фаоллари, ёшлар кенгаши ҳамда корхона ва ташкилотлардан ҳаваскор темирйўлчи шоирлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар тил тўғрисида фикр билдирар эканлар, юртбошимиз томондан олиб борилаётган ижобий ишлар тўғрисида қолаверса, дунё ҳамжамияти олдида ўзбек тилига берилаётган эътибор хусусан, она тилимизда чоп этилган буюк аллома ва шоирларимизнинг дурдона асарлари янада шухрат қозонаётгани айтиб ўтдилар. Яқиндагини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилида сўзлаган нутқи борасида кенг жамоатчилик вакиллари орасида яхши фикрларнинг билдирилаётганлиги ўзбек халқи учун нақадар ғурур ва ифтихор туйғусини бағишаётганлиги таъкидланди. Ёш ижодкорлар буюк мутафаккир шоирлар ва ўзларининг шеърларидан наъмуналар ўқиб йиғилганларга байрам кайфиятини улашдилар.

Бундан ташқари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётиган “Зукко қитобхон” кўрик танловида  фаол иштирок этиб келаётган бир гурух фаоллар рағбатлантирилди.

Тадбир якунида “ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ОНА ТИЛИМ!” видеоролиги ва Ўзбекистон Республикаси Призиденти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг Давлат тили қабул қилинганлигининг 30 йиллигидаги маърузаси намойиш этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!