Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТАНИҚЛИ ШОИР ВА АКТРИСА БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий касаба уюушма кутубхонасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки – олам мунаввар” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамият тасарруфидаги муассасалар, корхоналар ишчи-ходимлари, Марказий кутубхона мутасаддилари, Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги Академик лицей ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этишди.

Байрам тадбирига ташриф буюрган таниқли шоир, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Тонг юлдузи” газетаси бўлим муҳаррири Аҳтамқул Каримов ҳамда “Ўзбекфильм” кино студияси актрисаси, халқимизнинг севимли санъаткори, кўплаб хориж телесериаллари, фильмлар ва мультфильмларга овоз берган серқирра ижодкор Барно Қодирова таклиф этилди.

Байрам тадбирида дастлаб Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори Азиза Инамова сўзга чиқиб, байрам муносабати билан барча аёлларимизни, ўқувчи қизларни табриклади, эъзгу тилакларини билдирди. Президентимиз томонидан 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда кутубхона томонидан йиллик иш режа тузилган бўлиб, унга кўра соҳада фаолият кўрсатаётган темирйўлчилар, таълим масканларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабаларни кутубхонага жалб этиш, илм билан, маърифат билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш, ёшларни маънавий ва маданий билим салоҳиятини ошириш мақсадида турли тадбирлар ташкил этиб бориш белгиланганини мамнуният билан тилга олди.

Шундан сўнг шоир ва журналист А.Каримов сўзга чиқиб, 50 мингдан ортиқ китобларга эга ушбу улуғ даргоҳ темирйўлчиларнинг айниқса, ёшларнинг маънавий камол топишида жуда катта имконият эканлигини айтар экан, ушбу буюк хазинадан ҳар бир бўлажак темирйўлчи ўз вақтида, ёшлик ўтиб кетмасидан фойдаланиб қолиши зарурлигини қайд этди. Шоир ўз ижодига мансуб “Она”, “Шукр қил”, “Баҳор” ҳамда “Бодомгинам” шеърий тўпламларидан парчалар ўқиб берди.

Байрам тадбирида “Рамаяна” ҳинд телесериалида Сита образига ҳамда Мексика киноси ижодкорлари томонидан суратга олинган “Эсмералда” телесериалидаги Грацелла ва яна ўнлаб образларга ёқимли овоз бериб, халқимиз қалбидан жой олган таниқли дубляж устаси Барно Қодирова аёллар ҳақида ғазаллар ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг “Муҳаббат” шеъридан парчалар ўқиди. Томошабинларнинг кўнглидан жой олган хориж фильмларидаги образларга берган овозларидан пачрчалар ижро этди. Шунингдек, 40 йиллик ижодий фаолияти, фильмларда ўйнаган роллари, дубляж санъатининг нозик сир-асрорлари ҳамда таниқли актрисалар ҳаёти ва уларнинг фаолияти ҳақида йиғилганларга қизиқарли маълумотлар бериб, ўзига ром этди.

Тадбирда Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти ижрочи директори Дилафруз Каримова ҳам сўзга чиқиб,  соҳада фаолият кўрсатаётган мунис ва мўътабар хотин-қизларни байрам билан табриклади. Уларга узоқ-умр ва оилавий  бахт-саодат тилади.

Байрамга ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги Академик лецейнинг ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, жонли куй-қўшиқлар ҳамда она, баҳо ва аёл мавзуларида шеърий тўпламлари маҳорат билан ижро этилди.                                                                                                            Тадбир сўнгида Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Ниҳол” ансамбль созандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!