Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СУЗИШ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Локомотив” марказий жисмоний тарбия спорт клуби ташаббуси билан темирйўлчилар ўртасида ўтказилган  сузиш бўйича мусобақада ғолиблар номи маълум бўлди.  Темирйўлчилар касб байрами муносабати билан ташкил этилган баҳсларда тизимдаги аксарият корхона ва ташкилот жамоалари иштирок этишди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институтидаги сув ҳавзасида бўлиб ўтган мусобақада аёллар ва эркаклар шахсий ҳамда эстафетада ўзаро куч синашишди. Беллашувларга юқори тайёргарлик билан келган иштирокчилар ўртасидаги рақобат қизиқарли кўриниш олди. Турнирнинг нуфузи ҳам йилдан йилга ўсиб бораётгани яққол сезилди.

Мусобақадаги рақобатни ошаётгани барчани бирдек қувонтирмоқда, — дейди турнир ҳакамларидан бири Марина Ҳайдарова. — Олдин аксарият ҳолларда олдиндан маррага ким биринчи бўлиб етиб келиши аниқ эди. Ҳозир эса барчада ўсиш кузатилмоқда ва ҳар бир иштирокчи ғолибликни қўлга киритишга муносиб. Аёлларимиз ўртасидаги кураш ҳам кескин тус ола бошлади. Асосийси мусобақа соғлом рақобат ва дўстона кайфиятда ўтди. Ташкилотчилар учун бундан ортиқ ютуқ бўлиши мумкин эмас.

Дастлаб аёллар шахсий ҳисобда ғолиблик учун баҳсга киришишди. Унга кўра 35 ёшгача бўлганлар орасида “Қуюв механика заводи” ШК ходими Лариса Запарожец барча рақибларини ортда қолдирди. Сабина Гуздатова ҳамда Мария Стружановалар совриндорлар сафини тўлдиришди. 35 ёшдан катта ходимлар ўртасидаги рақобатда “Тошкент метрополитени” УК вакили  Марина Луковага тенг келадиган рақиб топилмади. Динара Исмаилова ва Зухра Муратовалар пешқадамдан озгина ортда қолишди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Егор Джурабоев ва Азамат Қурбонов ўз ёш тоифаларида ғолибликни тантана қилишди. Қизиқарли шарт – эстафетада Самарқанд МТУ ходимлари ўз устунликларини намойиш этишди ва 1-ўринни банд этишди. “Қўнғирот” МТУ иккинчи, “Тошкент метрополитен” УК жамоаси фахрли учинчи ўринни банд этишди. Умумжамоа ҳисобида “Қўнғирот” МТУ вакиллари энг кўп очко тўплаб шохсупанинг юқори поғонасидан жой олишди. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқармаси ходимлари кучли учликни якунлаб беришди.

— Мусобақадаги иштирокимдан кўнглим тўлди, — дейди “Қўнғирот” МТУ Урганч Локомотив депоси иш бошқарувчиси Фарида Юсупова. — Шахсий ҳисобда ғолиблик насиб этмаган бўлсада, умумякунда жамоамиз билан энг кўп очко жамғариб, 1-ўринни эгалладик. Ушбу сузиш беллашувларида 2015 йилда ҳам қатнашиб, совриндор бўлган эдим. Умуман олганда асосийси ғолиблик ҳам эмас. Мусобақа баҳонасида турли вилоятлардаги ҳамкасбларимиз, дўстларимиз билан дийдорлашиш имконига эга бўлдик. Дилдан суҳбат қурдик. Бу учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалар, диплом ва кубоклар топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!