Сув спорти мусобақасида кучлилар ғолиб бўлди
Жорий йилнинг 29 июн куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг спорт мажмуасидаги сув ҳавзасида “Соғлом она ва бола” йили ҳамда Темирйўлчилар касб байрами муносабати билан сув спорти бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Локоматив” марказий спорт клуби ташаббуси билан ўтказилган турнирда барча минтақавий темир йўл узелларидаги корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган 55 нафар аёл ва эркаклардан иборат ҳаваскор спортчилар гуруҳларига бўлиниб ғолиблик учун баҳс олиб боришди.Бу галги мусобақада темирйўлчилар тўрт нафардан 13 та жамоани ташкил этиб, 1-гуруҳда 35 ёшгача, 2-гуруҳда 35 ёшдан юқори бўлган иштирокчилар икки йўналиш бўйича, яъни жамоавий ҳамда якка тартибдаги 50 метргача сузиш баҳсларига киришишди.
Натижаларини клубнинг беш нафар малакали ҳакамлари назорат қилиб борди. Бу эса ҳар бир турни қизиқарли ва шиддатли ўтишини таъминлади. Турнирда жамоа ва якка сузиш бўйича эркаклар ҳамда аёллар алоҳида иштирок этишди.
Кўркам сув ҳавзасида иштирокчилар учун яратилаган ҳар томонлама қулай шароит сабаб мусобақада ғолиблик учун кураш кескин кечди. Шунинг учун ҳам ҳакамлар ғолибларни аниқлаш осон бўлмади. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган кучли спортчилар ғалабани илиб кетишди. совринли ўринларни эгаллашди.
Мусобақа якунида кучлилар сараланиб, ғолиблар аниқланди. 1-ўринни Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси жамоаси қўлга киритди. 2-ўринни “Бухоро” МТУнинг Самарқанд ҳудудидаги корхоналарига насиб этди. 3-ўринни “Қўнғирот” МТУжамоаси эгаллади. Турнир якунида ғолиблар ва иштирокчиларга кубок, махсус диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: