Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СУВ СПОРТИ МУСОБАҚАСИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Темирйўлчилар касб байрами муносабати билан Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг сув хавзаси мажмуасида сув спорти бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йил 17 июндаги “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги минтақавий темир йўл узеллари, корхона ва ташкилотлардаги ишчи-ходимлар ўртасида касб байрамига бағишлаб сув спорти бўйича мусобақа ўтказиш” тўғрисидаги 26-47-сонли қарорига асосан, тармоқ Кенгаши ҳамда “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби ташаббуси билан ўтказилган турнирда барча минтақавий темир йўл узелларидаги корхона ва ташкилотларида, “Тошкент метрополитен” унитар корхонасида фаолият кўрсатаётган 100 нафарга яқин аёл ва эркаклардан иборат ҳаваскор спортчилар гуруҳларга бўлиниб ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақанинг очилиш маросимида “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби директори Малика Саидҳоджаева сўзга чиқиб, иштирокчиларни келаётган темирйўлчилар касб байрами билан қутлади, уларга муваффақият ва сиҳат- саломатлик тилади. У ҳар йили анъанавий тарзда темирйўлчилар орасида бу каби мусобақаларни ўтказиб келинаётгани соҳа ходимларинингсув спортига бўлган қизиқиши ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда катта аҳамият касб этаётганини мамнуният билин таъкидлади. Шундан сўнг, спортчилар тиббий кўрикдан ўтказилгач, турнир бош ҳаками А.Ф.Шупак қатнашчиларга мусобақа тартиб қоидаларини яна бир бор тушунтириб, зарур йўриқномалар бергач баҳсларга старт берилди.

–Бу галги мусобақада ҳар бир корхонада 2 нафар аёл ва 2 нафар эркак спортчилар 13 та жамоани ташкил этиб, 1-гуруҳда 35 ёшгача, 2- гуруҳда 35 ёшдан юқори бўлган иштирокчилар икки йўналиш бўйича, яъни жамоавий ҳамда якка тартибдаги 50 метргача сузиш баҳсларига киришишди, – дейди тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг маданий-маърифий ва спорт бўлими мудири Лола Мирганова. – “Қўнғирот”, “Бухоро”, “Қарши”, “Термиз” ҳамда “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхоналаридан келган соҳа ходимлари учун Сиҳатгоҳ санаторий-профилакторийсида икки кун давомида яшашлари ва уч маҳал иссиқ озиқ-овқат танавул қилишлари таъминланди. Мусобақанинг ҳар бир турини “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубининг 1 та ҳаками ва 5 нафар секундамери назорат қилиб борди. Бу эса ҳар бир баҳсни қизиқарли ва шиддатли ўтишини таъминлади.

Тўртта тур бўйича ўтказилган турнирда жамоа ва якка сузиш бўйича эркаклар ҳамда аёллар алоҳида иштирок этишди. Кўркам сув хавфзасида иштирокчилар учун ҳар томонлама яратилган қулай шароит сабаб, мусобақада ғолиблик учун кураш кескин ва муросасиз кечди. Турнирни кузатиб борган ҳакамлар учун ҳам ғолибларни аниқлаш осон бўлмади. Шунга қарамай жиддий тайёргарлик кўрган кучли спортчилар якунда барибир ғалабани “илиб”, совринли ўринларни эгаллашди.

–Ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган мусобақада 2014 йилдан буён иштирок этиб келаман, – дейди “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Хоразм ҳудуди жамоаси ғолиби А.Қурбонов. – Бу галги мусобақада жамоамиздан тўрт спортчи иштирок этдик. Турнирда рақобат кучли бўлди, спортчилар ҳам яхши тайёргарлик кўришгани билиниб турди. Шундай бўлсада кучли жамоалар орасида 35 ёшдан юқори бўлган босқичда 1-ўринни қўлга киритиб, совриндорлар қаторидан жой олдим.

Мусобақада кучлилар сараланиб, ғолиблар аниқланди. Сўнгги натижаларга кўра 50 метрга сузиш эстафета беллашувида 1-ўрин “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига насиб этди. 2-ўринни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Хоразм ҳудуди жамоаси эгаллади, кучли учликдан Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси спортчилари жой олди. Умумжамоа ҳисобида эса 1-ўринни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Хоразм ҳудуди жамоаси эгаллади. 2-ўрин Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси спортчиларига насиб этди. Кучли учликдан “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси жой олди.

Турнир давомида эркаклар ва аёллар ўртасида 35 ва ундан юқори ёшгача бўлган босқичда ҳам ғолиблар аниқланди.

Мусобақа иштирокчилари ва ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг кубок, махсус диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!