Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СПОРТЧИ ОИЛА ВАКИЛЛАРИ КУЧ СИНАШИШДИ

Айни кунларда Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ҳуқуқ ва эркинлигимизнинг бош кафолати, қомусимиз саналган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик санасини нишонлашга қаратилган туркум тадбирлар амалга ўтказилмоқда.

Байрам арафасида институт касаба уюшма қўмитаси томонидан институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи-хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида “СПОРТ ҲАР БИР ОИЛАГА КИРИБ БОРСИН” шиори остида оилавий спорт мусобақаси ташкил этилди.

Спортнинг бир нечта турлари бўйича ўтказилган беллашувда оила бошлиқлари, оила бекалари, спортчи фарзандлар галма-галдан ўзаро куч синашишди.

Бир биридан қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлган ушбу спорт тадбири, иштирокчи оилалар вакилларининг кўтаринки кайфиятига ва ғалаба учун шижоат билан интилишига сабаб бўлган бўлса, спортсевар томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Мусобақанинг энг қизғин шарти саналган ва оила аъзоларининг барча аъзолари иштирок этиши кўзда тутилган арқон тортиш баҳсида иштирокчиларнинг нафақат жисмоний имкониятлари, балки ўзаро ҳамжихатлиги ҳам синовдан ўтди.

Мусобақанинг барча шартлари бўйича муваффақиятли қатнашган Дилшод Раҳматовлар оиласи 1-ўринга, Абдураҳон Алимовлар оиласи 2-ўрин, Анвар Туйчиевлар оиласи 3-ўринга муносиб деб топилди.

Тадбир якунида барча ғолиблар ва фаол иштирок этган оилалар  касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

Спорт байрами оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!