Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СПОРТ — СОҒЛИҚ ГАРОВИ

Болалар — келажагимиз пойдеворидир. Уларни камол топтириш йўлида қилинган ҳар қандай иш Ватанимиз истиқлолига хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади. Зеро, жисмонан ва маънан етук, мустақил фикрлайдиган, ривожланган интеллектуал қобилиятга , чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга бўлган, ўз тақдири ва Ватани келажаги учун масъулиятни зиммасига оладиган баркамол авлодни тарбиялаш олдимизда турган энг устувор вазифалардан биридир.
Соғлом ва баркамол авлодни шаклланиши йўлида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Яқинда “Касаба уюшмалари — болаларга” акцияси доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Спорт — соғлиқ гарови” мавзусида болажон учун эстафета ташкил этилди. Ушбу спорт мусобақаси 67-Кўприкқурилиш отрядининг “Чиноз” дам олиш уйида ўтказилди. Тадбирда 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган 36 нафар корхона ходимларининг фарзандлари қатнашишди. Жажжи иштирокчилар ўз жамоаларига “Кўприклар”, “Тоннеллар” ва “Темир йўллар” дея ном беришди. Мусобақа қизғин ва шиддатли тус олди. Болажонлар қандай жисмоний тайёргарликка эга эканликларини намойиш этишди. Натижада, эстафетада “Тоннеллар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Шунингдек, спорт мусобақасидан сўнг темирйўлчилар фарзандлари билан биргаликда жамоаларининг номига мос бўлган кўприк, тоннел ва темир йўлларнинг расмларини чизишди. Бу шартда эса энг яхши расм “Кўприклар” жамоаси томонидан яратилди. Тадбир сўнггида барча ғолиб ва иштирокчиларга “Кўприкқурилиш трести” УК бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва корхона раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари улашилди. Бу кун болажонлар учун ҳақиқий байрамга айланди, десак муболаға бўлмайди.
— Мазкур йўналишлардаги ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида бирлашган касаба уюшма қўмитамиз томонидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда, — дейди Бирлашган касаба уюшма қўмита раиси Байрам Абдуллаев. — Айниқса, жисмонан соғлом, маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш, улар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалаларига касаба уюшма ташкилотимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, корхона жамоа шартномасига кўра ижтимоий ҳимояталаб оилалар фарзандлари ўқув-қуроллари, дарсликлар, дам олиш боғларига чипталар билан таъминланмоқда.
Жорий Соғлом она ва бола йилида касаба уюшма қўмиталари томонидан мазкур йўналишларда амалга ошириладаган ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!