СПОРТ — САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмаси ҳамда «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан корхона ишчи-ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказишди.
“Хўжакент” дам олиш масканида ўтказилган ушбу тадбирда “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси меҳнат қилаётган 30дан ортиқ ёш темирйўлчилар иштирок этишди.
Тадбирда «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Рамазанова сўзга чиқиб, барчани Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.
Мусобақалар байрамона кайфиятда ва қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлиб ўтди. Темирйўлчи ёшлар ўзларини жисмонан соғлом ва бақувват эканликларини кўрсатишди. Натижада, 1-ўрин ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси Бунёд Комиловга, 2-ўрин ҳисобчи Миржаҳон Ҳайитбоевга ва 3- ўрин иқтисодчи Алибой Бабахановларга насиб этди. Ғолибларга касаба уюшма қўмитасининг совғалари топширилди. Мусобақада фаол иштирок этган ёшларга эса Фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: