Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СПОРТ — САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

“Андижон механика заводи” шуъба корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “Халқ  билан  мулоқот  ва инсон манфаатлари йили” давлат  дастури доирасида ҳамда ишчи-ходимлар манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, соғликларини мустаҳкамлаш мақсадида корхонада меҳнат қилаётган  аёллар ўртасида шашка ва эркаклар ўртаси волейбол спорт тури бўйича мусобақаси ўтказилди.

Мусобақалар кўтаринки кайфиятда ва қизғин баҳс мунозараларга бой бўлиб ўтди. Унда 155 нафар ишчи-ходим иштирок этди. Аёллар ўртаси ўтказилган шашка  мусобақасида 1-ўринга ЭМО муҳандиси Ю.Мадумарова, 2-ўринга  Ходимлар бўлими табель юритувчиси Н. Абдурахмонова ва 3-ўринга ҳисобчи Х.Рахимовага сазовор бўлишди. Эркаклар ўртасида ўтказиган волейбол мусобақасида жамоа ҳисобда 1-ўрин 2-механика йиғув цехи гуруҳига, 2-ўрин 1-механика йиғув цехи гуруҳига ва 3-ўринга 3-механика йиғув цехи гуруҳи аъзолари эришди.

Мусобақа якунида ғолибларга корхона ва  касаба уюшма қўмитаси томонидан  фахрий  ёрлиқ  ва  эсдалик  совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!