Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СПОРТ — САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Болалар — келажагимиз пойдеворидир. Уларни камол топтириш йўлида қилинган ҳар қандай иш Ватанимиз истиқлолига хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади. Зеро, жисмонан ва маънан етук, мустақил фикрлайдиган, ривожланган интеллектуал қобилиятга , чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга бўлган, ўз тақдири ва Ватани келажаги учун масъулиятни зиммасига оладиган баркамол авлодни тарбиялаш олдимизда турган энг устувор вазифалардан биридир.

Соғлом ва баркамол авлодни шаклланиши йўлида “Кўприкқурилиш трести” УК бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва корхона раҳбарияти қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, 1-июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 67-Кўприкқурилиш отрядининг Чиноз дам олиш уйида «Отам-Онам ва Мен” эстафетаси уюштирилди. Эстафетада 3 ёшдан 14 ёшгача булган 35 нафар “Кўприкқурилиш трести” УК ходимларининг фарзандлари қатнашдилар. Эстафетада иштирок этган жамоалар “Мойчечак” ва “Бинафша” деб номланди. Эстафетани корхона бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Абдуллаев очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. Эстафетада 2 та жамоа куч синашдилар. Эстафета натижаларига кўра, 2 та жамоа тенг очколарни жамлади ва дўстлик ғалаба қозонди. Мусобақаларда фаол иштирок этган ходимларнинг 35 нафар фарзандларига касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари улашилди.

Эстафетадан сўнг, расм чизиш шарти уюштирилди. Болажонлар ота-оналари билан бирга жамоаларининг номига мос бўлган мойчечак, бинафша ва бошқа расмларни чизишди. Энг яхши расм чизган ходимларнинг 10 нафар фарзандлари касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдирланди.

Бундан ташқари, корхона раҳбарияти томонидан тадбирда иштирок этган ходимлар ва уларнинг фарзандларига тушлик вақтида байрам оши ташкил этилди. Тушликдан сўнг болажонлар сузиш ҳавзасида чўмилиб, мазза қилиб ҳордиқ чиқаришди.

— Мазкур йўналишлардаги ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида бирлашган касаба уюшма қўмитамиз томонидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда, — дейди Бирлашган касаба уюшма қўмита раиси Байрам Абдуллаев. — Айниқса, жисмонан соғлом, маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш, улар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалаларига касаба уюшма ташкилотимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, корхона  жамоа шартномасига кўра ижтимоий ҳимояталаб оилалар фарзандлари ўқув-қуроллари, дарсликлар, дам олиш боғларига чипталар билан таъминланмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!