СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТДИ
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги минтақавий темир йўл узеллари ишчи-ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
25-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида жойлашган “Локомотив” жисмоний-тарбия спорт клубида бўлиб ўтган мусобақаларда “Қўнғирот”, “Бухоро”, “Термиз”, “Қўқон”, “Қарши”, “Тошкент” минтақавий темир йўл узелларидан 6 жамоа таркибида 33 нафар темирйўлчилар иштирок этди.
Темир йўл тизимининг турли корхоналари ишчи-ходимларидан ташкил топган жамоалар армреслинг, дартс, гиря ва арқон тортиш бўйича беллашдилар. Мусобақалар кўтаринки руҳда ва қизғин беллашувларга бой ўтди.
Мусобақалар сўнггида ҳар бир спорт тури бўйича ғолиблар аниқланди. Умумжамоавий ҳисобда 1-ўринга “Қўқон” МТУ жамоаси, 2-ўринга “Тошкент” МТУ жамоаси ва 3-ўринга “Бухоро” МТУ жамоасига насиб этди.
Барча ғолибларга тадбир ташкилотчилар томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: