СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БАЙРАМГА БАҒИШЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан темирйўлчи ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида узел корхоналари ўртасида спортнинг шахмат-шашка, дарст, тош кўтариш, армрестлинг, мини футбол, югуриш, стол тенниси ва волейбол турлари буйича беллашувлар кўтаринки руҳда ўтказилди. Мусобақаларда жами 400 нафардан ортиқ касаба уюшма аъзолари қатнашди, шундан 120 нафари аёлларни ташкил этганлиги эса янада қувонарли бўлди. Мусобақаларда “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ёшлар иттифоқи кенгаши жамоаси ҳам фаол иштирок этди.
Ўтказилган мусобақалар ҳақиқий байрамона тус олди. Тадбир сўнгида барча ғолиб ва совриндорларга корхона раҳбарияти ва ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: