Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СПАРТАКИАДА КУЧЛИЛАРНИ САРАЛАДИ

“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида 2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан аёллар ўртасида спартакиада ўтказилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар бир нечта шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Темирйўлчилар дартс, шашка, стол тенниси ва эстафета баҳсларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Тизим корхоналарида спортга бўлган қизиқишнинг юқорилиги ва ходимлар жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишлари беллашувлар давомида яққол кўзга ташланди. Соғлом рақобат спартакиадаги ўзгача завқ бағишлади. Энг қизиқарли ва муросасиз шартлардан бири бўлган жамоавий эстафетада “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти жамоаси қизларига тенг келадиган рақиб топилмади. Улар арқонда сакраш, копток билан югуриш, теннис коптокчасини туширмасдан илдамлаш каби шартларни ўз ичига олган эстафетада 1-ўринни банд этишди.

— Хурсандчилигимнинг чеки йўқ, — дейди мусобақа ғолиби Муҳаббат Ғуломова. — Эстафета жисмоний беллашув бўлгани учун барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилдик ва якунда ғолиблик насиб этди. Қолган шартларда ҳам муносиб иштирок этдик. Мусобақанинг энг ёш иштирокчиси бўлганим учун алоҳида тақдирландим. Қизиғи ўтган йил ҳам мазкур соврин менга насиб этган эди.

Шунингдек, Лидия Демченко, Заҳро Мусаева, Малика Зайнутдинова ва Мавлуда Икромовалар ғолиблар сафидан жой олишди. Спартакиаданинг барча иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!