Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СОҲАНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШЛАРИ ЎЗ ИҚТИДОРЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТИШДИ

Мамлакатимизда ёшларга оид олиб борилаётган давлат сиёсатидан келиб чиқиб, касаба уюшмалари ташкилотлари ёш мутахассислар ва ўқувчи-талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида аниқ мақсадга йўналтирилган устувор вазифаларни қамраб олган турли тадбирларни ўтказиб келмоқда. Темир йўл тизими корхоналарида меҳнат қилаётган ёш ходимлар ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танлови ҳам бу йўлда амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давомидир. Куни кеча тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган “Энг фаол ёш темирйўлчи” танловнинг учинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда аввалги босқичларда ғолиб бўлган саккиз нафар иштирокчи қатнашди. — Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилди. Шунингдек, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис сифатида камол топтириш, уларда Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш, касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кенгаштириш, уларни илғор меҳнат усуллари ва ишлаб чиқариш технологиялари билан таништириш кўрик-танловнинг асосий мақсадлари ҳисобланади, — дейди тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бўлим мудири Нигора Шокирходжаева. — Танлов иштирокчилари кўрик-танлов ҳайъати аъзоларига ўз фаолияти тўғрисида маълумот, қўлга киритган ютуқлари, касаба уюшмаси ҳаракатидаги фаоллиги, инновацион ғоялари тўғрисида маълумотлар топширишди. Шунингдек, қатнашчилар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, меҳнатга оид қонун талаблари ва темир йўл тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги саволларга жавоб беришди. Танловда Қўнғирот локомотив депоси цех катта устаси Р. Ешмуратов, Термиз локомотив депоси техник бўлим муҳандиси Ж.Хўжаназаров, Жиззах темир йўл масофаси корхонаси капитал ишлар муҳандиси О.Исроилов, Қўқон электр таъминоти масофаси, иш ўринлари яратиш муҳандиси С.Акбаров, Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси йўл устаси О.Шукуров, Самарқанд алоқа ва ишорат масофаси бошлиғи ўринбосари И.Иззатуллаев, Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Йўл ва йўл хўжалиги” илмий-тадқиқот лабораторияси катта илмий ходими А.Мамадалиев ва “Кўприкқурилиш” ТУК иқтисодий таҳлил ва истиқболни белгилаш бўлими иқтисодчи-муҳандиси М.Жўраевалар беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчига алоҳида эътибор билан ёндашди. Уларнинг билимдонлиги, зукколиги ва амалий ишларига ҳам алоҳида эътибор берилди. Танлов муҳокама ва мунозараларга бой ўтди. Эътироф этиш керакки, ҳар бир иштирокчи танловга ўз инновацион ғояларини тақдим этган. Айниқса, Жиззах темир йўл масофаси корхонаси капитал ишлар муҳандиси О.Исроилов ўз инновацион ғояси ҳайъат аъзоларини қизиқтириб қўйди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган кўрик-танлов натижаларига кўра ғолиблар аниқланди. Ва фахрли 1-ўринга Отабек Исроилов, 2-ўринга Илхом Иззатуллаев ва 3-ўринга Азиз Мамадалиевлар муносиб топилди. Ғолиб ва иштирокчиларга кўрик-танлов ташкилотчиларининг эсдалик совғалари тақдим этилди. Ғолиблар “Ёш мутахассислар” Республика Форумида қатнашиш имконини қўлга киритди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!